Исландия термасида жиддий йўқотиш бор!

Mirjalol Normatov
23 июн 2018
Исландия термаси ҳимоячиси Рагнар Сигурдссон сафдан чиқди.

32 ёшли футболчи ЖЧ-2018нинг 2-тури доирасида Нигерияга қарши ўйинда бошидан жароҳат олган. Ҳозирча у қанча муддатни ўтказиб юбориши аниқ эмас. Рагнар катта эхтимол билан 3-турдаги Хорватияга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

Сигурдссон тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг жароҳати борасидаги аниқ маълумот тақдим этилади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: soccernews.ru