

Аввалига 19-дақиқада Серхио Агуэро ҳисобни очганди. Орадан кўп ўтмай, исландияликлар тўпурари Альфред Финнбогасон ҳам рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу гол Исландиянинг жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк голи бўлди.
Исландия кейинги турларда Хорватия ва Нигерия термаларига қарши баҳс олиб боради.




