Иско: "Зидан менга ўз жойимда ўйнаш учун имконият берган ягона мураббий бўлди"

Aslanov Jasurbek
30 ноя 2017, 10:52
"Реал" ярим ҳимоячиси Иско Зинедин Зидандек мутахассис қўл остида ишлаётганидан мамнун.

Футболчининг сўзларига кўра, у франциялик мутахассиснинг тактик схемаларида бемалол ҳаракат қила олади.

"Зидан менга ўзимни жамоанинг муҳим футболчиси сифатида ҳис қилиш имконини берди. У ўз жойимда ўйнаш учун имконият яратган ягона мураббий. Унинг ишончини майдонда оқлашга уринаётганимдан жуда хурсандман" - дейди Иско.

Иско жорий мавсум ЛаЛиганинг 13та учрашувида майдонга тушиб, 4та гол урди ва 3та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›