Иско "Реал"дан кетмоқчи эмас

Mirjalol Normatov
16 май 2019, 22:18
Ярим ҳимоячи Иско "Реал"ни тарк этмоқчи эмас.

As хабарига кўра, испаниялик футболчи асосий таркибга кира олмаса ҳам жамоани тарк этмоқчи эмас. Олдинроқ Иско ПСЖга ўтишни истаётгани борасида маълумотлар берилганди.

Якунланган мавсумда Иско "Реал" таркибида 26 ўйинда қатнашди ва 3 гол уриб, 2 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›