

Маълумотларга кўра, Испания терма жамоаси футболчиси "Қироллик клуби"даги ҳолатидан мамнун эмас. Унинг фикрича, Иско клубда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Футболчи Премьер-лигада тўп тепмоқчи, "қаймоқранглилар" раҳбарияти ва мураббийлар штаби бу борада унга тўсиқ бўлмоқчи эмас. "Реал"да унинг ўрнини ҳозирда ижара асосида "Эспаньол"да ўйнаётган Марко Асенсио эгаллайди.



