
Хабарларга кўра, футболчининг кайфиятини жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти бузган. Гап шундаки "қаймоқранглилар" сафида Лука Модрич ва Хамес Родригес жароҳат олган пайтида, Иско доимо асосий таркибда майдонга тушган ва Анчелотти томонидан мақтовлар эшитган. Аммо Модрич ва Родригес қайтган биринчи муҳим ўйиндаёқ Иска захирада қолди. "Атлетико"га қарши ўйиндан сўнг, Иско ўзини Анчелотти томонидан алданган деб ҳисоблади ва "Қироллик клуби"дан кетиш ҳақида ўйлаб қолди.