UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  1 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  87 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0

Искандар Мўминов: "Ёзёвон" ҳурматга лойиқ жамоа" Янгиликлар

Искандар Мўминов: "Ёзёвон" ҳурматга лойиқ жамоа"

Про-Лига 29-туридан ўрин олган "Ёзёвон-Лочинлари"-"Ғиждувон" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар дарвозабони Искандар Мўминов championat.asia сайтига интервью берди.

Ўйин жуда қийин бўлди. Биз комбинацион ўйин намойиш этамиз. Аммо бундай майдонда нимадир яратиш қийин, фақат рақиб ҳужумини бузиш мумкин. 13 соатли йўл босиб келдик ва дарҳол майдонга тушдик. Таркибимизда кўп футболчилар сариқ карточкалари тўпланиб қолгани боис бу баҳсга кела олишмади. Шу боис захирасиз ўйнадик. Ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди, ҳисобга қарамаслик керак. Натижа ўйинга мос бўлмади. Сабаби "Ёзёвон" кўп ҳужум қилди. Бу жамоа ҳурматга сазовор. "Ёзёвон" ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалингунига қадар ўйнади ва кўплар вазиятлар яратди. Сафардаги қийин ўйинда 3 очко олганимиздан хурсандман.

Бизнинг мақсадимиз битта - "А" гуруҳига чиқиш. У ерда биринчи ўринга курашиш ва Суперлигага чиқишни мақсад қиламиз. Бу гапни клуб президенти Маъмуржон Отақулов кўп бор такрорлайди. У футболни жуда яхши кўради. У киши "Ғиждувон" клубини ўз ҳисобидан молиялаштиради. Маъмуржон Отақулов 2022 йилда жамоани Суперлигада кўрмоқчи.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика