UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  1 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  1 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  7 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  4 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  5 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  3 13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0 12:39"Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:18Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди  12 11:50Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди  0

Ишончни оқлаётган “қалдирғочлар” Янгиликлар

Ишончни оқлаётган “қалдирғочлар”

Кеча Янги Зеландияда 20 ёшгача футболчилар ўртасида жаҳон чемпионати нимчорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси Австрия вакиллари устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришганидан барчамиз хурсандмиз.
Турнирнинг дастлабки икки турда мағлубиятга учраган футболчиларни, терма жамоа устозларини ва футболимиз мутасаддиларини аёвсиз танқид қилганлар кўп бўлди. Кейинги икки учрашувда юртдошларимиз Фиджи билан баҳсда 3:0, Австрия билан ўйинда 2:0 ҳисобида зафар қучгач, энди кўпчилик йигитларни осмонга олиб чиқиб мақтай бошлади. Бугун мухлислар орасидаги мунозара ва муҳокамалар чоғида “Нима бизга Сенегал?” қабилидаги фикр-мулоҳазалар кўпайди.
 
Чорак финал қандай натижа билан якунланишини ҳозирча ҳеч ким билмайди. Ишқибоз халқининг кайфияти ҳам баҳорги об-ҳавога ўхшайди. Ютсак, ҳамма қаҳрамон!!! Акс ҳолда...
 
Биз эса футбол мутахассисларидан профессионалларча таҳлил кутиб юрибмиз. Нима учун Гондурас билан учрашувда рақибнинг ҳар бир аниқ зарбаси дарвозамиз ишғол қилиниши билан якунланди? Нима учун Германия билан ўйинда бизникилар рақиб дарвозаси томон бирор марта аниқ зарба бера олишмади? Австрия билан баҳснинг биринчи бўлимида рақиб дарвозаси олдида 9 марта бурчакдан тўп тепиш ҳуқуқига эга бўлсак-да, европаликларни мушкул аҳволга сола олмаслигимизнинг сабаби нимада? Равшан Ҳайдаров Австрия билан учрашувдаги ғалаба заминида тўғри танланган тактика ётганини таъкидлади. Мағлубиятга учраган учрашувларда шундай йўл тутишга нима монелик қилди?
 
Терма жамоалар марказида ишлаётган, турли тоифадаги мураббийларни тайёрлашда бевосита иштирок этаётган мутахассислар ана шу каби саволларга жавоб топишлари келгуси мусобақаларда юртимиз байроғини баланд кўтаришга қўшилган ҳисса бўлиши шубҳасиз.
 
Бугунги кунда термамизнинг муваффақиятини таъминлашга сабаб бўлган бир ҳолатга алоҳида тўхталиб ўтмоқчимиз. Ўзбекистон – Австрия учрашувидан сайтимизда уюштирилган матнли он-лайн трансляциямизни кузатиб борган бир қатор мухлислар қолдирган ёзувлар ҳам айнан шуни тақозо қилмоқда.
 
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўзагини бир клуб футболчилари ташкил этиши фойдамизга ишламоқда. Янги Зеландияга борган таркибнинг нақ ярми Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби вакиллари. Бевосита асосий таркибда майдонга тушаётганларни инобатга олсак, таркибнинг учдан икки қисми “қалдирғочлар” бўлиб чиқади. Мисол учун Австрияга қарши нимчорак финал ўйинини клубнинг етти вакили асосий таркибда бошлади – Рустамжон Ашурматов, Миржамол Қосимов, Акромжон Комилов, Отабек Шукуров, Хуршид Ғиёсов, Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев, яна бир футболчи – Элдор Шомуродов заҳирадан пайдо бўлди. Сўнгги уч учрашувда термамиз дарвозасини қўриқлаётган Дилшод Ҳамроев ҳам кўп йиллар мобайнида “Бунёдкор” мактабида футбол сир-асрорларини ўргангани, ўйин амалиётига эга бўлиши учун “Қизилқумга” кетгани эътиборга молик. Ҳозирча “қалдирғочлар” орасида фақат Сардор Азимов заҳирада қолиб кетяпти, холос.
 
Бир клубда ўйнаб, бир-бирини жуда яхши тушунишга ўрганган йигитлар зиммаларидаги вазифани муносиб уддалашга ҳаракат қилишмоқда. Термамиз рақиблар дарвозаларига жами 8 та гол киритди ва уларнинг барчасига “қалдирғочлар” муаллифлик қилишди. Бу бежиз эмас, албатта.
 
Сергей Лушчан клуб раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши билан ёшларга ишонч билдириб, баъзан жамоа манфаатларига зид келса-да, катта ва тажрибали футболчилар ўрнига Комилов, Ҳамдамов, Ўринбоев, Шомуродов кабиларни ўта муҳим учрашувларда жангга ташлаганини яхши биламиз. Бунинг эвазига “Бунёдкор” баъзан зарур очколардан маҳрум бўлгани ҳам ҳақиқат. Осиё чемпионлар лигасида, олий лига пешқадамларига қарши баҳсларда номдор ва юлдузли мақомга эга рақибларга қарши ўйнаб тўпланган тажриба мана энди ўз сўзини айта бошлади.
 
Қани эди бошқа клубларимиз мутасаддилари ва мураббийлари ҳам ёш истеъдодларга имкон беришса, уларнинг катта футболда ўз жойини топишига шароит яратишса. Фақат бугунги кунги очколар ва турнир жадвалида лоақал бир поғона юқорироқ туришни эмас, ўзбек футболи шаънини устун қўйишса.
 Шунда нафақат ўсмирлар ва ёшлар ўртасида, балки олимпия ва миллий терма жамоалар ўртасида ҳам энг нуфузли мусобақаларга ўзбекистонликлар мунтазам бориши ва муваффақиятли қатнашишига шоҳид бўлиб, қувониб юрармидик.
 
Якшанба куни Сенегал билан учрашув қандай натижа билан тугашидан қатъи назар, ёшлар терма жамоамиз аъзолари катта футболда ўз жойларини топишларини жуда хоҳлаймиз. Футболимиз мутасаддилари ва мураббийлари ҳам ушбу фикрга қўшиладилар деган умиддамиз.
 

Омонжон Тўхтамирзаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика