

"RAC 1" хабарига кўра, футболчининг трансфер ишлари Италия қонунчилигида белгиланган тартибга кўра якунига етмайди. Гап шундаки, А Серияда ўйнайдиган ҳар бир футболчига Италия паспорти берилиши керак. Бироқ Суарес 6 октябрга қадар ҳам мамлакат паспортига эга чиқа олмайди.
Шунга қарамасдан, Суарес бошқа жамоага кетишга тайёр турибди. Унга бошқа клублардан таклифлар бор. Олдинроқ "Барса" ҳужумчини ушбу трансферлар ойнаси вақтида сотиб юбориш учун ишларни давом эттираётгани ҳақида маълумотлар тарқаганди.



