Ироқ ҳарбийлар ўртасидаги ЖЧ ғолиби
15 июл 2013 11:13
Янгиликлар

Ироқ ҳарбийлар ўртасидаги ЖЧ ғолиби
Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаган Ироқ футболи вакиллари ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бош мукофотни қўлга киритди.
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ташкил этилган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида Форс кўрфазининг икки термаси ўзаро тўқнаш келди. Унда ироқликлар Уммон термасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган. Учинчи ўрин учун баҳсда Кот-д'Ивуар ва Озарбайжон термалари майдонга тушиб, африкаликлар кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришган.
2 июл куни бошланган мусобақада дунёнинг 16 та терма жамоаси аъзолари тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боришди.
"А" гуруҳида - Озарбайдон, Мали, Ироқ ва Канада; "В" квартетида - Жазоир, Франция, Баҳрайн ва Кения; "С" тўртлигида - Уммон, Кот-д'Ивуар, Германия ва АҚШ; ҳамда сўнгги "D" гуруҳида - Бразилия, Голландия, Қатар ва Камерун термалари кураш олиб боришди. Гуруҳларда иккитадан жамоа кейинги босқичга чиқишган.
Эслатиб ўтамиз, Боку шаҳрида ҳарбий хизматчилар ўртасида футбол бўйича жаҳон чемпионатини ташкил этиш борасидаги қарор шу йилнинг феврал ойида Халқаро ҳарбий-спорт кенгаши ҳамда Озарбийжон мудофаа вазирлиги томонидан қабул қилинган эди.
"Машъал" радиоси

Фикрлар