UZ

Сўнгги янгиликлар

14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  3 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  2 12:40"Насаф" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:24Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"  0 12:19Суперлигада биринчи истеъфо?!  20 12:07Умар Адҳамзода: "Вазифа – чемпионлик. Мавсум аввалида ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Бу йўлда учта рақобатчимиз бор"  1 11:55"Қўқон-1912" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:40Шаҳзод Азмиддинов: "Ўн киши ҳимояда ётиб олгандан кейин, бундай мудофаани ёриб ўтиш қийин"  2 11:25Тарихий ютуқ: Арне Слот Англия чемпионатида ғолиб чиққан биринчи нидерландиялик мураббий бўлди  2 10:56Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунига етади  0 10:46Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Реал»ни ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  11 10:17«Ал Ҳилол» ТОП ҳужумчининг трансфери бўйича музокараларни бошлади  0

Ироқ - БАА. Превью Янгиликлар

Ироқ - БАА. Превью

Осиё Кубоги учинчи ўрин учун ўтадиган Ироқ ва БАА ўртасидаги баҳс Ньюкасл шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.
Ироқ гуруҳда Иордания (1:0) ва Фаластинни (2:0) мағлуб этди, Японияга (0:1) ютқазиб қўйиб иккинчи ўринни эгаллади. Чорак финалда Радҳи Шенаишил шогирдлари Эронни пенальтилар сериясига мағлуб этиб ярим финалга чиққан. Ярим финалда Ироқ Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

БАА эса "C" гуруҳида Қатар (4:1) ва Баҳрайнни (2:1) таслим қилди, Эрон (0:1) ютқазиб қўйди. Чорак финалда араблар амалдаги Осиё чемпиони Японияни пенальтилар сериясида мағлуб этди - 5:4. Ўтган босқичда БАА мусобақа мезбони Австралия олдида ожиз қолди - 0:2.

Ироы ўз тарихида саккизинчи бор қитъа чемпионати финал босқичида қатнашмоқда. Жамоанинг мусобақадаги энг яхши натижаси 2007 йил қайд этилган. Ўша йил ироқликлар қитъа чемпиони бўлишганди.

БАА учун бу йилги мусобақа 9-Осиё Кубоги ҳисобланади. Ушбу жамоа 1996 йил ўз уйида ташкил этган қитъа чемпионатида финалга қадар етиб борган.

Бу икки жамоа ўзаро 22 марта тўқнаш келган. Ироқнинг ҳисобида 8та ғалаба бор, 5 ўйинда БААнинг қўли баланд келган. Қолган 9 учрашувда томонлар дуранг ўйнашган.

Ушбу жамоалар Осиё Кубоги доирасида икки марта ўйнашган. Ироқ ҳисобида ҳам, БАА ҳисобида ҳам биттадан ғалаба бор.

3-ўрин учун ўйин
Ироқ - БАА
30 январь 2015. Ньюкасл. 14:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Наваф Шукрулла (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Ёсир Тулефат (Баҳрайн), Иброҳим Муборак (Баҳрайн)
Захира ҳаками: Бенжамин Жон Уильямс (Австралия)


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика