Ирландия, Исландия, Шимолий Ирландия ва Уэльс мухлислик маданиятига қўшган хиссаси учун тақдирланишади

Aslanov Jasurbek
15 сен 2016, 16:16
УЕФА ижро қўмитаси Евро-2016 ҳисоботини тинглаганидан сўнг, Исландия, Ирландия, Шимолий Ирландия ва Уэльс футбол ассоциацияларини мухлислик маданиятига қўшган хиссаси учун тақдирлашга қарор қилди.

Октябрда бўладиган ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида юқорида санаб ўтилган ассоциацияларга махсус соврин топширилади.

"Евро-2016 ҳақиқий футбол байрами бўлди. Бунда Франциянинг барча стадионларидаги мухлисларнинг хиссаси катта бўлди. УЕФА баъзи фаол ва ҳисларга бой ишқибозларга миннатдорчилик билдирмоқ. Соврин қўлга киритган ассоциацияларни табриклайман" - дейди УЕФАнинг янги президенти Александер Чеферин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›