UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  0 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  11 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2

Иордания термаси ҳимоячиси: "Ишимиз якунига етгани йўқ. Финалда ғалаба қозонамиз" Янгиликлар

Иордания термаси ҳимоячиси: "Ишимиз якунига етгани йўқ. Финалда ғалаба қозонамиз"

Қатарга қарши ўтказиладиган Осиё кубоги финал ўйинидан олдин Иордания терма жамоасининг 17-рақамда тўп тепувчи тажрибали ҳимоячиси Салим Ал Ажалин ҳал қилувчи учрашув ҳақида фикр билдирди.

"Бизнинг жамоа дарвозабондан тортиб ҳужумчигача бир тизимда ишлайди. Биргаликда меҳнат қиламиз, ҳимоя ҳужумдан бошланади.

Ҳужум чизиғимиз жуда кучли, лекин ҳимоя қўрғонимиз билан ҳам мақтана оламиз. Бу босқичга айнан ишончли орқа чизиқ сабаб етиб келдик. Финал ўйини доим майда деталларга боғлиқ бўлган. Бу ўйинда аъло даражада ҳаракат қила оламан деб умид қиламан.

Иордания финалга чиққанидан фахрланади. Бироқ, ишимиз якунига етганича йўқ. Финалда ғалаба қозонамиз, деб ўйлайман. Шу тариқа мухлисларимизга бахт улашамиз.

Ҳал қилувчи ўйинга тайёргарлик кўриш учун барча нарсамиз бор. Ҳеч нарсага чалғиганимиз йўқ, финал ўйинига тўлиқ таёрмиз.

Фаолиятимиздаги эҳтимол энг муҳим ўйинда қатнашамиз. Оиламиз ёнимизда эканлиги шу ўринда катта мотивация беради. Улар стадионда бизни қўллаб-қувватлашади. Бу бутунлай ўзгача ҳис", -дейди Салим Ал Ажалин.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйини 10 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Рейтинг: +6   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика