UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди  0 11:29Саудия Арабистони клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди  1 10:50Симоне Инзаги: «Нима учун Мхитаряннинг голи инобатга олинмаганини ҳали ҳам тушунмаяпман»  12 10:22«Реал Мадрид» «Ливерпуль» футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  9 09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  17 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  4 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  16 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  1 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  33 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтатди  19 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  27 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  329 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  4 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  4

Иордания - Ўзбекистон. Юичи Нишимура ким учун омадли бўлади? Янгиликлар

Иордания - Ўзбекистон. Юичи Нишимура ким учун омадли бўлади?

Хабарингиз бор, 6 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга қарши сафарда ўйнайди.
Ушбу ўйинни япониялик ҳакам Юичи Нишимура бошқариб боради.

2012 йил Осиёнинг энг яхши ҳаками бўлган Нишимура Ўзбекистон терма жамоасининг тўртта ўйинида ишлаган.

ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги Саудия Арабистони - Ўзбекистон учрашувида майдон эгалари йирик 4:0 ҳисобида зафар қучишган. Ўша ўйинда учрашувни Юичи Нишимура бошқарганди.

Осиё кубоги 2011 саралаши доирасидаги БААга қарши сафарда кечган ўйинда Миржалол Қосимов шогирдлари Фарҳод Тожиевнинг урган голи туфайли зафар қучишган.

Ўша Осиё кубогининг очилиш учрашувида Юичи Нишимура ишлаган. Унда Қатар ўз майдонида Вадим Абармов бошчилигидаги Ўзбекистонга ютқазиб қўйганди - 0:2. Одил Аҳмедов ва Сервер Жепаров гол уришганди.

Нишимура бошқарувидаги сўнгги ўйин эса ўтган йил ёзда бўлиб ўтганди. ЖЧ-2014 саралаши тўртинчи босқич биринчи турида Тошкентда Эронни қабул қилганмиз. Ўйиннинг сўнгги сонияларида Муҳаммад Ризо Халатбари томонидан урилган гол форсларга уч очко келтирганди.


Япониялик ушбу ҳакам Иорданиянинг турли ёшдаги жамоаларининг учта ўйинида ишлаган.

2006 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Иордания ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқичида Жанубий Кореяга йирик ҳисобда ютқазиб қўйган - 0:3.

2008 йилги Олимпиада ўйинлари саралаши иккинчи босқичида Иордания олимпия терма жамоаси ўз уйида Саудия Арабистонига мағлуб бўлган - 0:1.

Иордания миллий терма жамоасининг илк ўйинини Нишимура 2009 йилга келиб бошқарган. Осиё кубоги 2011 саралаши доирасида Эронга қарши сафарда бўлиб ўтган баҳсда бўлажак рақибларимиз 0:1 ҳисобида таслим бўлишган.

6 сентябрь кунги ўйинда бу ҳакам қайси жамоа учун омадли бўлар экан. Кўрамиз.

Бу хабар сўкиниш учун қўилгани йўқ. Илтимос ўзимизни хурмат қилган ҳолда фикр билдирайлик.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика