UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:05CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  26 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  0 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  5 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  52 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Иордания бугун ўртоқлик учрашувини ўтказади Янгиликлар

Иордания бугун ўртоқлик учрашувини ўтказади

Иордания миллий терма жамоаси бугун Фаластин, 9 август куни Ливия терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
15 август куни эса Теҳронда Сурияга қарши Осиё Кубогининг иккинчи тур баҳсида беллашади. Демак, бу жамоа ўз ўйинини яхши кўринишга келтирадиган пайт бошланди. Мураббийлар штабидан бирор вакилимизнинг Эрондаги ўйинни кузатиши фойдадан холи бўлмасди. Чунки мисрлик мураббий Ҳуссам Ҳассан бошчилигида иорданияликлар кўплаб машғулотларда иштирок этишмоқда. Уларда қандайдир ўзгаришлар юзага келган бўлиши табиий. Ўтган ҳафтада мутахассис “Шабаб Ол Ордун”дан Удай Хадир, Муҳаммад Шишани ҳамда Ҳамсе Дардурларни йиғинга таклиф қилди. Шу тариқа улар аллақачон ҳозир бўлган 29 футболчи қаторига қўшилишди. Иордания Кубоги беллашувларини диққат билан кузатиб бораётган Ҳассан бир қатор футболчиларни синаб кўришни мақсад қилди. Жамоалар иккитадан учрашувларда майдонга тушишди.

“Кубок баҳсларининг иккинчи тур ўйинларини штабимдаги мураббийлар билан кузатдим. Натижада терма жамоага таклиф этишга лойиқ бир қатор футболчиларни кўрдим. Янги чақирилган футболчилар яхши ўйин намойиш қилишди. Дардурни эса яна бир бор йиғинга таклиф этдик. У ўтган ҳафта маҳоратини намойиш этди. Терма жамоа эшиклари барча ўйинчилар учун очиқ. Унда фақат маълум футболчиларгина тўп тепмайди. Рақобат бор жойда иштиёқ юзага келади. Биз айнан шуни истаймиз”, - дея фикрларини билдирди мисрлик мутахассис.

3 августдан жамоа навбатдаги йиғинни бошлади. Кубок ва чемпионатнинг ҳар бир тур учрашувларидан кейин 2 кунлик йиғин ўтказиб келаётган Иордания  терма жамоаси Ўзбекистонга қарши баҳсга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Икки ўртоқлик ўйинида майдонга тушгач, жамоа 12 август куни Эронга учиб кетади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика