UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  17 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Интервью.Тимур Кападзе: “Ҳоким кубоги” орқали “Локомотив U-21” жамоаси тажриба тўплайди” (1-қисм) Янгиликлар

Интервью.Тимур Кападзе: “Ҳоким кубоги” орқали “Локомотив U-21” жамоаси тажриба тўплайди” (1-қисм)

Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги” “В” гуруҳи 2-тур доирасида ўтказилган “Цементчи” – “Локомотив U-21” учрашувидан сўнг тошкентликлар бош мураббийи Тимур Кападзе сайтимизга интервью берди.

Ҳар йили Фарғонада қиш мавсумида катта футбол мусобақаси – “Ҳоким кубоги” анъанавий тарзда ташкил этиб келинмоқда. Бу йилги мусобақа бошланишидан олдин дадам “Локомотив” клуби раҳбарияти билан гаплашиб кўришимни, агар рози бўлишса, ўзим бош мураббийлик қилаётган “Локомотив U-21” жамоаси билан ташриф буюришим ҳақида таклиф киритдилар. Бу мусобақанинг фойдали жиҳатлари кўп, йиғин ташкил этиш ва қўл остимдаги футболчилар ҳақида янада кўпроқ билиб олишимга имкон яратарди. Мен январь ойининг бошларида клубимиз раҳбарияти билан мазкур масалада гаплашдим, улар рози бўлишди, бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Шундан сўнг биз мазкур мусобақа ташкилотчиларига “заявка” топширдик. Клубимиз раҳбарияти бизга Фарғонада 10 кунлик йиғин ўтказиб, “Ҳоким кубоги” мусобақасида иштирок этишимизга шароит яратиб беришди.

Йиғин давомида кўп футболчиларни синовдан ўтказяпмиз. “Ҳоким кубоги” мусобқасига 25 нафар ёш футболчилар билан келдик. Бизда ҳозирда иккита таркиб бор. Биринчи учрашувда Учкўприкнинг “Зафар” жамоасига қарши ўйин ўтказдик,  бу учрашувда майдонда ҳаракат қилган футболчилар бугунги учрашувда майдонга туширмасликка ҳаракат қилдик. Имкон қадар барча футболчиларга ўзларини кўрсатишлари учун имконият яратиб бераяпман. Жамоамиз олдига “Ҳоким кубоги”да ғолиб чиқиш вазифаси қўйилмаган. Бизга қўйилган вазифа шундан иборатки, чемпионат бошлангунга қадар жамоамизнинг оптимал таркибини шакллантириш. 

Фарғонада қўл остимдаги футболчилар билан бир меҳмонхонада яшаяпмиз. Бир жойда яшагандан кейин, футболчининг нафақат майдондаги, балки майдон ташқарисида ўзинини тутиши, характери ҳақида тасаввурга эга бўлиш имконини беради. Футболчилар билан индивидул тарзда гаплашаман, назарий ва амалий машғулотлар ўтказаман. Тошкентда бундай имконият йўқ эди. Чунки футболчилар билан фақат машғулотда учрашардик холос. Фарғонада футболчилар билан кўпроқ ишлаш, назариялар орқали уларнинг хато ва  камчиликларини тушунтириш учун шароит бўлмоқда. Тўғри Тошкентда ҳам ўртоқлик учрашувлари ташкил этдик, лекин бу ерда юқорида айтганимдек, футболчилар билан бир жойда яшаб, улар ҳақида кўпроқ тасаввурга эга бўлишимизга имконият бор. Март ойигача бизда вақт бор, унгача биз таркибимиз бўйича энг сўнги хулосага келишимиз керак. Жамоамиз раҳбарияти мен томондан қўйилаётган талабларни тўғри қабул қилишмоқда. Ҳозир икки турдан кейин жамоамиз гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибди, бизни йиғинимиз 7 февралгача мўлжалланган,  агар гуруҳдан чиқсак, Фарғонада яна кўпроқ қоламиз шекилли, буни вақт кўрсатади. 

Олдимизда кучли рақиблар билан учрашувлар турибди, ўтган йили Про-Лигада кучли ўйин намойиш этган “Шердор”  ва Суперлига вакили “Қўқон-1912” жамоалари билан ўйнаймиз. “Қўқон-1912” таркиби жуда кучли, улар янги мавсумда ўз олдиларига жиддий мақсад қўйишлари шубҳасиз. Шу сабаб бу жамоаларга қарши ўйинлар ўтказиш биз учун қизиқ, хато ва камчиликларимизни кўриб олиш, таркибимиздаги футболчилар ҳақида хулоса қилишга имкон яратади. Мен доим футболчиларга айтаман, майдонда фақат кучлилар ўйнайди. Ҳеч қайси футболчи захирада ўтиришни истамайди, лекин 11 кишидан ортиқ футболчини туширишнинг имкони йўқ. Менимча бу йилги Суперлига жамоалари асосий таркиб ва U-21 жамоаси учун 45 та жой ажратилса керак. Асосий жамоадан ортган жой U-21 жамоаси учун қолади. Айтмоқчиманки ҳозир таркибимизда учрашувларда майдонга тушаётган ҳамма футболчиларни олиб қолишнинг имкони йўқ, шу сабаб биз йиғинлар давомида жамоамизнинг оптимал таркибини шакллантириш керак, мазкур мусобақага ташриф буюришимизнинг асосий сабаби ҳам шундан иборат. Шу каби мусобақалар футболчиларга бир бирларини тушунишларига, жамоавий ўйин шаклланишига имкон яратади. “Ҳоким кубоги” мусобақаси ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман.



“Локомотив” футбол клуби мураббийлар штабида тасодифни қарангки, Фарғона футболидан етишиб чиққан мураббийлар фаолият кўрсатишмоқда. Шунингдек админстраторимиз Бахтиёр Исмоилов, футболчилардан Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев,  Хусниддин Ғофуров каби футболчилар Фарғона футболи тарбияланувчилари ҳисобланади. Бу албатта кишини хурсанд қилади. Асосий жамоамиз бош мураббийи Андрей Фёдоров дастлаб ёрдамчи мураббий сифатида келганди, кейинчалик жамоамизда юз берган ўзгаришлар натижасида бош мураббий лавозимида ишлаб келмоқда. Умуман олганда Фарғона футболи кўплаб иқтидорларни кашф этиб берган деб айтсак хато бўлмаса керак.
Футбол академиялари ҳақида айтадиган бўлсам, “Машъал”, “Насаф”, “Бунёдкор”, “Пахтакор” академияларидан ўзбек футболига кўплаб иқтидорли футболчилар етишиб чиққан. Шу каби академияларда меҳнат қилаётган мураббийларга ва уларга шароит яратиб бераётган раҳбарларга миннатдорчилик билдириб ўтишимиз лозим бўлади. Бундай академияларнинг сони қанчалик кўп бўлса, рақобат юқори бўлади, бу ўз-ўзидан сифатнинг ошишига олиб келади. Бизнинг клубнинг ўз академияси бор, биз у ерда етишиб чиқаётган футболчиларни мунтазам кузатиб борамиз.

Менга қачон биринчи мураббийинг ким бўлган деб савол беришса, дадамни айтаман. Ҳар доим дадамдан маслаҳат олганман, у киши мунтазам футбол ичида юрган инсон. Футболчи бўлишимда ҳам, кейинчалик мана мураббий бўлиб етишишимдан дадамнинг хизматлари катта бўлган.

Футболчилик фаолиятимни якунлаганимдан сўнг “Локомотив” клуби раҳбарияти мени чақириб, жамоада қолишимни, мураббийлар штабида иш олиб боришим ҳақида таклиф киритишди. Мен бу таклифни қабул қилдим ва жамоада иш бошладим. Энг ҳаяжонли воқеа кейинроқ юз берди. ЎФА раҳбарияти мени чақириб, мени миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида ишлашим ҳақида айтишганда, очиғи ҳаяжонланиб қолдим. Бу кутилмаган таклиф эди! Бу воқеа кейинроқ ОАВда эълон қилинганда кўпчилик хайрон қолганди. Мен ҳали миллий терма жамоа бош мураббийи лавозмида ишлашга тажрибам етмаслигини айтганимда, ЎФА раҳбарияти ҳаммаси яхши бўлишини, миллий терма жамоа ҳақида тасаввурга эга эканлигимни айтишди. Режага кўра, кучли рақиблар - Марокаш, Сенегал, Уругвай, Эрон терма жамоалари билан ўйинлар ташкил этишимиз лозим эди.    

Ўша пайтда терма жамоамизда вазият яхши эди деб айта олмайман. Сабаби биз жаҳон чемпионатига чиқа олмагандик, мухлислар норози эди, мутахассислар норози, шу билан бир навбатда журналистлар ҳам терма жамоа ўз олдига қўйган мақсадини уддалай олмаганлигидан ранжиган эдилар. Ҳаммаси яхши бўлиб турган вақтда, терма жамоа ютуқларга эришиб турган вақтда мураббий сифатида ишлаш билан мана шунақа вазиятда ишлашнинг фарқи катта бўларкан. Биз биринчи навбатда футболчиларни ўз-ўзига бўлган ишончини қайтаришимиз, шунингдек мухлисларимизни терма жамоани қўллаб-қувватлашга ундашимиз лозим эди.

Албатта миллий терма жамоа бизнинг, халқимизнинг юзи ҳисобланади. Биз ҳар доим миллий терма жамоамиз манфаатлари учун ишлашга тайёрмиз.


давоми бор



Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика