UZ

Сўнгги янгиликлар

08:45Горецка: “Фақатгина учта қадамдан биринчисини ташладик”   0 08:25Киммих: “Қойилмақом натижа, бироқ биз ҳали якунламадик”   11 08:08Левандовскидан қойилмақом натижа   21 07:57Кике Сетьен: “Бавария” ҳақли бўлганидан ҳам кўпроқ гол урди   24 07:48Ханс Флик: “Барселона”га босим ўтказсак, бизда имкониятлар бўлишини билардик   15 07:27Пике: “Бу — шармандалик, бундан ортиғини айта олмайман”   28 05:11ЕЧЛ. “Бавария“ чемпионлар лигасида “Барселона“ ни “​зўрлади“​   91 04:03РПЛ. "Спартак" - "Ахмат" 2:0  0 03:51Бартомеу тасдиқлади: "Келаси ҳафтада янги бош мураббий эълон қилинади"  37 03:36BREAKING: Сиз кутган истеъфо юз берди  36 02:32"Барселона" 1946 йилдан буён илк бор бир ўйинда 8та гол ўтказиб юборди  69 02:30Olamsport: Шаҳрам ва Исроил тарозига чиқди, Кормье оғирроқ чиқди ва бошқа хабарлар  0 01:50"Бавария" "Барселона"ни Мессига қўшиб янчиб ташлади ва ярим финалга йўл олди!  910 01:30Месси Раулни ортда қолдирди  63 01:02“Барселона” ЕЧЛда ўз тарихида илк марта бир таймда тўртта гол ўтказди  36

Интервью. Рустам Ашурматов: “Корея футболида Ўзбекистонда мен деярли кўрмаган жиҳат бор” Янгиликлар

Интервью. Рустам Ашурматов: “Корея футболида Ўзбекистонда мен деярли кўрмаган жиҳат бор”

Жанубий Кореянинг “Гвангжу” клубида ўйнаётган марказий ҳимоячи Рустам Ашурматов катта танаффусдан сўнг яна миллий терма жамоадан чақирув олди.

Яман ва Сингапурга қарши ўйинлада тўлиқ ҳаракат қилган футболчи билан турли мавзуларда суҳбатлашдик.

- Деярли бир йилдан буён Жанубий Кореянинг “Гвангжу” клубида фаолият олиб бораяпсиз. Шу давр мобайнида қанчалик ўзгардингиз?
- Легионер бўлишни ҳар бир футболчи орзу қилади. Легионер бўлиш менга ҳам насиб қилганидан хурсандман. Йил бошида Жанубий Кореянинг "Гвангжу" клубига кўчиб ўтдим. Инсон сифатида балким кўп нарса ўзгармагандир аммо футболчи сифатида ўзимга керак бўлган янгиликларни ўргандим. Ўзбекистонда ўргана олмаган нарсаларимни Кореяда ўргандим. Бундан ташқари хориж клубида бир йиллик тажрибага эга бўлдим.

- Янги мамлакатга, янги клубга мослашиш қийин бўлгани аниқ. Бунда айнан ким сизга ёрдам берди?

- Жамоамиз жуда ҳам аҳил экан. Бежизга айни пайтда чемпионатда биринчи ўринда кетмаяпти. Мураббийлар штабидаги барча яқин ўтмишда футболчи бўлишган ва Жанубий Корея терма жамоасида ўйнашган. Футболчиларни жуда яхши тушунишади, шу боис менга ҳар томонлама осон бўлди десам янглишмаган бўламан.

- “Бунёдкор” ва “Гвангжу” ўртасида қандай фарқ бор?

- "Бунёдкор" Ўзбекистоннинг энг олди жамоаларидан бири, "Гвангжу" эса Корея биринчи лигасида ўйнамоқда. "Бунёдкор"даги шароит Осиёдаги энг яхшиларидан бири. Шу боис "Бунёдкор"ни паст ёки баланд дея олмайман. Аммо футболга эътибор, футболга бўлган қараш "Гвангжу" клубида яхшироқ.



- Корея футболида ўзбек футболида сиз умуман кузатмаган жиҳат борми?

- Битта нарсани айтиб ўтишим мумкин. Ўзим ўйнаётган "Гвангжу" клубида 60-70 фоиз футболчи машғулотлардан олдин тренажер залига кириб шуғулланади. Шу мени энг кўп хайрон қолдирган ҳолат. Афсуски Ўзбекистонда бу нарса деярли йўқ, бўлса ҳам жуда кам футболчилар машғулотдан олдин тренажер залига ташриф буюради.

- Шу сабабли ҳам легионерга айланганингиздан кейин анчагина бақувватлашибсизда?

- Балки, бўлиши мумкин. Кореялик футболчилардан кам бўлмаслик учун ҳаракат қиламан. Легионер доим маҳаллий ўйинчидан яхшироқ бўлиши лозим, шу сабабли ҳам ўз устимда кўпроқ ишлаяпман.

- Футболчи бақувват бўлишида таомнинг ҳам ўрни катта. Кореяда нималар истеъмол қилаяпсиз? Ўзбек ошхоналари кўп бўлса керак.

- Албатта ўзбек ошхоналари ҳам бор. Аммо уларга бориш ҳар доим насиб қилавермайди. Сабаби мен яшайдиган жойга энг яқин ўзбек ошхонаси 30-40 дақиқалик узоқликда жойлашган. Кореяда овқатлардан доим муаммо бўлган, нафақат менда балки бошқа ўзбек футболчиларида ҳам бундай муаммо юзага келган. Кўпинча ўзим уйда тамо тайёрлашга ҳаракат қиламан.

- Корея ошхонасидан қайси овқат сизга кўпроқ манзур бўлди?

- Тўғрисини айтсам асосан гуруч ейман. Сабаби уларда деярли барча овқатларига чўчқа гўшти қўшилади, ҳалол эмас. Баъзида спагетти истеъмол қиламан.

- Инглиз тилини озгина билишингиздан хабаримиз бор. Ўйин вақтида мураббийнинг кўрсатмаларини қандай тушунасиз?

- Жамоамизда 4 нафар легионер ва битта таржимон бор. Қолган 3 легионер Бразилиядан. Таржимонимиз ҳам португалча, ҳам инглизча билади ва мураббийларнинг ҳар бир гапини таржима қилиб бера олди. Ўйин вақтида мураббий билан таржимон ёнма-ён туриб ишлайди.



- Балки бу саволни сизга бериш нотўғридир, Эктор Купер ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор, у хорижлик бўладими ёки маҳаллийми фарқи йўқ. Шу боис мени чақирмаганидан хафа эмасман, тўғри терма жамоага чақиришини қачондир барибир кутгандим. Кимдир ёқади, кимдир ёқмайди. Бу нормал ҳолат. У билан бирга ишламадим, машғулотларда иштирок этмадим. Аниқ бир фикр билдиришим қийин, аммо барча айтганидек ҳимоявий ўйинни тарғиб қилди. Бу эса бизга тўғри келмади, мен ҳам шундай фикрдаман.

- Мухлислар сизни 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида ўз даражингиздан паст ўйнаган деб ҳисоблашади...

- Жакартадаги Осиё ўйинларида ёмон ўйнадим демаган бўлардим. Фақатгина Корея билан ўйинда, битта вазиятдаги қўпол хато қимматга тушган холос. Ўша хатодан кейин гол ўтказиб юборганимиз учун кўпчилик буни эслаб қолган.

- Тоғангиз Бахтиёр Ашурматов эканлигини барча яхши билади. Ёшликда футболчи бўлишда Рустам Ашурматов қандай қийинчилик кўрган?

- Тўғри кўпчилик футболчи бўлишга қадар қийинчилик кўрган. Аммо менда деярли қийинчилик бўлмаган. Тоғам доим қўллаб-қувватлаб турганлар. Бошқа шерикларимда бўлмаса ҳам менда доим бутса ёки формалар бўларди. Чет элга борганларида менга доим экипировкалар олиб келардилар. Лекин доим чўққига чиқишга, профессионал футболчи бўлиш учун доим бор кучим билан меҳнат қилганман. Бобом барча невараларини футболчи бўлишимизни хоҳлаганлар. Аммо ҳозирги кунда фақат акам ва мен профессионал футболда ўйнаяпмиз.

- Матбуотда онанингиз, акангиз ҳақида кўп гапиргансиз, бироқ дадангиз ҳақида умуман ҳеч қандай маълумот йўқ...

- Дадам икки ойлигимда вафот этганлар. Шу боис матбуотда дадам ҳақида гапириш ноўрин деб ҳисоблайман.

- “Гвангжу”да жамоадошларингиз сизни қандай чақиришади?

- Терма жамоа ва "Бунёдкор"да бўлгани каби "Рустик" лақабини олганман. Аммо кореялик футболчилар Р ҳарфини айтишга қийналишгани учун баъзида "Лустик", "Хустик" ҳам деб чақиришади (кулади).

- Кореялик футболчилар билан бирга ўйнаяпсиз. Уларни ажратиш осонми?

- Тўғри мен ҳам Кореяга бормасидан олдин Япония, Хитой ва кореялик одамларни ажратиш қийин, бунинг иложи йўқ деб билардим. Аммо у ерда яшаб, машғулотлар ўтказганимдан кейин ўз-ўзидан фарқлашни бошладим.



- Қайси чемпионатда ўйнашни орзу қиласиз?

- Ҳар бир футболчи энг кучли клубларда ўйнашни истайди. Мен ТОП-5 чемпионатларидан бирида ўйнашни орзу қиламан. Айнан қайси чемпионатлигини ўйлаб кўрмаганман. Ўзим мухлислик қиладиган клуб - "Реал".

- У ҳолда ўз амплуангиздаги энг севимли футболчи Серхио Рамосми?

- Ҳа шундай (кулади).

- Аммо у каби кўп гол урмагансиз, ўйинларини кам кузатганмисиз?

- Рамоснинг ўйинларини доим кузатиб бораман. Энди ҳар бир футболчида ўзига яраша истеъдод бўлади. Мен ҳам стандарт вазиятлар вақтида гол уришга ҳаракат қиламан, баъзида ўхшайди, баъзида ўхшамайди.

- Лекин 2018 йил Хитойдаги U-23 Осиё чемпионати финалида Ўзбекистон учун энг муҳим голлардан бирини уриб қўйгансиз...

- Худога шукур.


TAS-IX Эмас



Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг