UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  1 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  2 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  11 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  20 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  13 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  62

Интервью. Қувондиқ Рўзиев: "Ҳали ҳам фикримдан қайтганим йўқ" Янгиликлар

Интервью. Қувондиқ Рўзиев: "Ҳали ҳам фикримдан қайтганим йўқ"

"Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиев "Сурхон" клуби матбуот хизматига интервью берди.

- Нега бу йили "Сурхон" жамоаси таклифини рад этдингиз?
- "Сурхон" жамоаси таклифини рад этганим йўқ. Ўтган йилги чемпионат тугашидан олдин "Сурхон" жамоаси мураббийи мен билан алоқага чиққанда тушунтирдим ҳориж клубларидан таклиф бўлаётганини ва ўзимни ҳам ҳорижда ўйнаш ниятим борлигимни айтдим. Шундан сўнг, мен билан бошқа алоқага чиқишгани йўқ.

- Олинган маълумотларга қараганда сизга Жанубий Корея клуби жиддий қизиқиш билдирган. Нега ушбу трансфер амалга ошмади?

- Ҳа, ҳориж клубларининг 2-3 тасидан таклифлар бор эди. Кореядан ташқари яна бошқа давлатлардан ҳам таклиф бор эди. Ўзим ҳам кетишни ният қилиб тургандим. Ростини айтадиган бўлсам, "Қўқон-1912" янги бош мураббий бўлган Бахтиёр Ашурматов менга ҳеч бўлмаса ярим йил "Қўқон"га ёрдам беришим кераклигини айтди ва мен ҳам шу жамоада 2-3 йилдан бери меҳнат қилиб келаётганлигим учун йўқ дея олмадим. Лекин ҳали ҳам фикримдан қайтганим йўқ, ўзимни хориж клубларида синаб кўриш ниятим бор.

- Футболдаги илк мураббийингиз ким?

- Футболдаги биринчи мураббийим эмас, ёшлигимдан менга футбол сирларини ўргатган мураббийим Рустам ака Орипов бўладилар. Айнан шу инсон нафақат футболда балки ҳаётда ҳам менга кўп нарсаларни ўргатган. Рустам ака мендан ташқари Икром Алибоев, Хуршид Мухторов, Дониёр Усмонов ва Тимур Усмоновларга ҳам устоз ҳисобланади.


- "Сурхон" жамоаси ўйинларини кузатиб борасизми?

- "Сурхон" ўйинларини имкон қадар кузатиб боришга ҳаракат қиламан. Агар вақт бўлиб, машғулотларга тўғри келиб қолмаса, ўйин кунига тўғри келиб қолмаса албатта ўйинини кўраман.

- Эктор Купер ҳақида фикрларингиз? Купернинг маҳаллий мураббийлардан фарқли жиҳати нимада?

- Купер биринчи навбатда ажойиб инсон эди. Ҳақиқий профессионал мураббий. У билан майдондан ташқарида ҳохлаганча ҳазил қиласиз. Муаммоларингизни айтсангиз имкон қадар биргаликда ҳал қилар эди. Лекин майдонда ва машғулотларда ҳақиқий қаттиқ қўл мураббий. Куперни маҳаллий мураббийлар билан солиштирмаган бўлардим. Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша устун жиҳатлари бор. Купер профессионалик томондан маҳаллий мураббийларга ўрнак бўла оларди. Купер - доим бир сўзни доим такрорларди: "терма жамоа эшиклари ҳамма учун очиқдир" деб. Ким ўзини яхши томонлама кўрсатдими, мен уни албатта терма жамоага чақираман дерди. Шу жихатлари билан ажралиб турарди десам ҳам бўлади.

- "Сурхон" жамоасига қайтиш ниятингиз борми?

- Сурхондарё ўзим туғилиб ўсган жой. Албатта бу вилоят шаънини ҳимоя қилиш мен учун шарафдир! Худо ҳохласа ҳали албатта қайтиш ниятим бор. Фақат боя юқорида айтганимдек, ҳозирги асосий мақсадим ўзимни хориж жамоаларида синаб кўриш ёки ўз олдига юқори мақсадларни қўйган (ОЧЛ) жамоаларда ўйнаш.

- Футболдаги энг яқин дўстингиз ким?

- Футболдаги дўстларим жудаям кўп. Энг яқин дўстим Икром Алибоев. У билан ёшлигимдан бирга катта бўлганмиз. Икром билан 12-13 йилдан бери биргамиз. Ундан ташқари Ҳуршид Мухторов, Сарвар Каримовлар билан ёшлигимдан дўстман.

- Қайси футболчининг ўйинлари сизга ёқади?

- Асосан битта футболчини айтмаган бўлардим. Лекин кўпроқ "Барселона" ярим ҳимоячиси Коутиньони ўйинларини доимий кузатиб бораман.


- Қайси жамоага муҳлислик қиласиз?

- Ёшлигимдан футболга кириб келиб, футболни таниганимдан бери Италиянинг "Милан" жамоасига муҳлислик қиламан. Ушбу жамоа менинг футболга кириб келишимга меҳр уйғотган десам ҳам адашмаган бўламан. Ҳозиргача ҳам айнан "Милан"га муҳлислик қиламан.

- Футболчи бўлиш учун пули бўлиши керак деган фикрларни эшитамиз. Сиз бунга қандай жавоб берасиз?

- Бу фикрга мутлақо мутлақо қўшилмаган бўлардим. Нафақат футболда балки ҳаётда ҳам шунақанги вазиятлар бўладики "пул" ҳеч нарсани ҳал қилмай қолади. Бу шунчаки оддий маҳаллий одамлар орасидаги гаплар. Лекин футболчи бўлиб ёки футбол ичида яшаган инсон учун бу шунчаки кулгили гап туюлади. Тўғри, баъзида бўлиши мумкин масалан ёшлигида ўғли бошқа нарсага қизиқса ҳам уни мажбурлаб футболга қўйиб, мураббий билан яхши бўлиб унга 1-2 сўм пул бериб, ўғлизни ўйнатиб ҳаракат қилишингиз мумкин. Бу фақат ёшлигида шу ишларни қилишингиз мумкин. Лекин бу нарса 15-16 ёшга тўлганда автоматик тарзда ўз сўзини айтади. Ўша боланинг футболчи бўлиб етишиши 100% дан 10% бўлиб қолади. Шунинг учун биринчи навбатда инсонда ҳарактер бўлиши керак. Умуман ҳаётда ҳам ҳарактер бўлмаса бирор нимага эришиш қийин. Бу гапларим ҳозир оддий гапга айланиб қолган. Юқорида айтганимдек футбол ичида бўлган одам учун футбол умуман бошқача нарса.

Баъзида ўша болани ўзи ёки отаси тан олгиси келмайди. Мисол учун ўғлини бирор клубга олиб борди, кучи етмади, тортолмади. Кейин нима дейди? Дўстларига ёки яқин қариндошларига "мени ўғлим футболга тортмас экан, мени ўғлимдан ҳам яхшилар бор экан" деган фикрни айтадиган 100 одамдан битта чиқади ёки йўқ. Кейин ўша бола нима дейди, биз билан борган 3-4 таниш билан кириб кетди, мендан шунча пул сўради, шу сабабли футболдан кетдим, футболни йиғиштирдим, ҳамма ёқ пул бўлиб ётибди деган гаплар айтилади асосан. Шу сабали мана шу гаплар келиб чиққан деб ўйлайман. Таниш-билиш, пул - бу умуман бўлмаган нарса. Футболда умуман йўқ нарса. Чунки жахон тажрибасида ҳам асосан юлдуз ўйинчилар қийинчиликдан катта бўлган ўйинчилар ҳисобланади. Ҳарактер эвазига ғолиб чиққан ўйинчилардилар улар. Мисол тариқасида Бразилияни келтириш мумкин. Футболчилари асосан кўчада катта бўляпти ва қизиғи улар кейинчалик юлдуз футболчиларга айланаяпти. Нимани эвазига - қийинчилик ва ҳарактер эвазига. Шундай экан пули бўлиши керак деган фикрлар мутлақо нотўғридир.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика