UZ

Сўнгги янгиликлар

02:54Ла Лига. "Атлетико" сафарда очко йўқотди  0 02:44А Серия. "Интер" — "Рома" учрашувида дуранг натижа қайд этилди  11 02:00Olamsport: Маҳмуд Мурадов UFCдаги жанги олдидан тарозига чиқди, Руис Жошуадан оғирроқ чиқди ва бошқа хабарлар  0 01:07Дзюба тўпурарлар пойгасида Шомуродовдан ўзиб кетди  3 00:30РПЛ. "Арсенал" "Локомотив"ни мағлуб этди  0 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 23:42Куман: "Мен "Барселона" ҳақида гапиришни ёқтирмайман"  3 23:31Расман: Ўзбекистон терма жамоаси Дубайда Европа жамоаси билан ўйнайди  28 23:12Эшитдик-да: Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади  33 22:57Бэйл жароҳат олиш бўйича ўз рекордини янгилади  6 22:41"Барселона" қишда ҳеч кимни харид қилмайди  8 22:25Тевес футболчилик фаолиятини якунламайди  1 21:54ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийлари билан учрашди  2 21:51Ўзбекистон U-23 терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғинга киришади  10 21:45Вальверде: "Месси 32 ёшда, бироқ у кетишни ўйламаяпти"  40

Интервью. Отабек Ғуломхўжаев: "Ўзбекистон U-19 терма жамоасидан кўплаб футболчилар Суперлигада ўйнай олишади" Янгиликлар

Интервью. Отабек Ғуломхўжаев: "Ўзбекистон U-19 терма жамоасидан кўплаб футболчилар Суперлигада ўйнай олишади"

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6-10 ноябрь кунлари Саудия Арабистонида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилди.

Унда Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ҳам иштирок этди. Вакилларимиз гуруҳда Ҳиндистон, Афғонистон ва Саудия Арабистони билан кураш олиб боришди. 7 очко тўплаган ёшларимиз гуруҳда иккинчи ўринни эгаллашди. 2020 йилги Осиё чемпионати Ўзбекистонда ўтиши боис терма жамоамиз саралаш баҳсларидаги натижадан қатъий назар йўлланмани қўлга киритиб бўлишганди. Биз куни кеча Ўзбекистон футбол Ассоциациясида терма жамоамиз устози Отабек Ғуломхўжаев билан суҳбатлашдик.

- Саудия Арабистони саралаш баҳсларини қандай савияда ўтказди? Ташкилотчилик қандай бўлди?

- Ташкилотчилик жуда яхши бўлди. Кутиб олиш, меҳмонхона, овқатланиш барчаси юқори даражада ташкил этилди. Фақат ҳар доимгидек барча араб давлатларида бўлгани каби кичик камчиликлар бўлди. Масалан, машғулот ўтказиш учун стадионга етиб келсангиз дарвозаси ёпиқ бўлади. Ёки дастлаб бу кийим алмаштириш хонаси сизларга дейишади кейин эса кутилмаганда ўзгариб қолади.

- Саудия Арабистонида одатда йил давомида иссиқ бўлади. Айни пайтда ҳаво ҳарорати қандай экан?

- Доимгидек иссиқ, тўғри бироз шамол бор эди, аммо шамол ҳам иссиқ эсарди. Тахминан 32-37 даража иссиқ. У ерда футболка, шортикларда юрдик. Тошкентда эса анчагина совуқ тушиб қолди.

- Ҳиндистон ва Афғонистон билан учрашувларда бир хил ҳисобда ғалабаларга эришдик. Ўзимиздан нисбатан кучсизроқ жамоалар билан ўйинлар қандай ўтди?

- Биринчи турда Ҳиндистонга қарши ўйнадик. Бу жамоани яхши билардик. Ҳимояда тартибли ҳаракат қилишларини кутган эдик. Бизнинг биринчи мақсадимиз гол ўтказмаслик, иккинчи мақсадимиз эса Ҳиндистон ва Афғонистонга қарши баҳсларда бор кучимизни кўрсатмаслик эди. Сабаби асосий эътиборни Саудия Арабистонига қаратган эди. Уларни мағлуб этишни мақсад қилгандик. Ҳиндистон ва Афғонистон билан учрашувларда эса 50 фоиз куч билан ўйнадик. Агар Ҳиндистон ва Афғонистонни солиштирадиган бўлсак шахсан менга Афғонистон қизиқарлироқ туюлди. Яқинда Ҳиндистон U-16 терма жамоаси Тошкентдаги Осиё чемпионати саралашида қатнашганди, менга ўша жамоа кўпроқ маъқул келганди. Афғонистон Саудия Арабистонига жуда ҳам қаршилик кўрсатди. Балки афғонистонлик футболчиларда тажриба ёки маҳорат камроқдир, аммо уларда хоҳиш, истак жуда кучли эди. Улар билан битта меҳмонхонада яшадик. Футболчилар билан гаплашганимизда саралаш ўйинини ўтказиш учун Афғонистондан учиб кетишгани, 5 дақиқадан кейин ўша жойда портлаш бўлганини айтиб беришганида ҳайратга тушдик ва тинч юртда яшаётганимизга шукур қилдик.

- Биз Осиё чемпионати мезбони сифатида йўланмани қўлга киритиб бўлганмиз, шундан келиб чиқсак охирги турда Саудия Арабистони билан баҳс принципиал аҳамиятга эга эдими?

- Сўнгги турдаги баҳсга жуда ҳам жиддий тайёрландик. 2-турдан сўнг бизда ҳам, Саудия Арабистонида ҳам 6тадан очко бор эди. Улар 6 очко билан Осиё чемпионатига чиқа олмаслигини жуда яхши билардик. Шу боис мақсадимиз уларни ютиш эди. Аммо мезбонлар билан ўйинда бизга қарши 11 эмас 14 нафар рақиб бўлишини учрашувдан олдинги интервьюларимдан ҳам айтгандим. Ҳозирги жамоамда икки йил олдин Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида айнан Саудия Арабистонидаги саралашда қатнашган 4-5 нафар футболчи бор. Ўшанда мезбонлар терма жамоамизга турли йўллар билан ноҳақликлар қилишган, футболчиларнинг асабига ўйнашган, якунда Дилшод Нуралиев бошчилигидаги жамоамиз 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйиб Осиё чемпионатига чиқа олмаганди. Ўша мағлубият алами йигитларнинг юрагида ҳамон сақлаб қолганди.

Учрашувнинг дастлабки 15-20 дақиқаси ичида тўлиқ устунликка эга бўлдик, 2-3та голли вазиятлар яратдик, аммо гол ура олмадик. Кейин ўйин тенглашди. Шогирдларимга учрашувдан аввал жарима майдони ичида ҳеч қандай кескин ҳаракат қилишмаслигини уқтиргандим. Афсуски биринчи тайм сўнггида ҳакам барибир дарвозамиз томон пенальти белгилади. Бундан ташқари ўша вазиятда ҳакам Одилбек Абдумажидовга қизил карточка кўрсатди. Одилбек фақат ўзбек ва рус тилини билади, қандай қилиб ҳакамни ҳақорат қилиши мумкин? Йигитлар танаффус вақтида тушкунликка тушиб қолишди. Хатто йиғлаганлар ҳам бўлди. Мураббийлар штаби ҳамда жамоамиз сардори Абдувоҳид Неъматов футболчиларнинг руҳини кўтара олди. Иккинчи таймда 10 киши билан ҳам устунликка эришдик, учрашувнинг сўнгги 15 дақиқасида Саудия Арабистони бутунлай ҳимояга ётиб олди.

- Бугунги кунда U-19 терма жамоасидан икки нафар футболчи Абдувоҳид Неъматов ҳамда Жасур Жалолиддинов Суперлигада ўйнамоқда. Келгуси йил яна қайси футболчиларда Суперлигада ўйнашга потенциали етади деб ҳисоблайсиз?

- Неъматов ва Жалолиддинов қаторида "Қўқон-1912"да Ҳожимат Эркинов ҳам бор. "Пахтакор" уни ижарага бергач кам бўлса ҳам майдонга тушиб турибди. Кейинги йил Суперлигада кўплаб футболчилар ўйнаши мумкин деб ўйлайман. Масалан, "Металлург"дан Даврон Анваров ва Одилбек Абдумажидов, "Навбаҳор"да Музаффар Олимжонов ва дарвозабонимиз Исломжон Абдуллахонов бор, "Насаф"да Алибек Давронов бор, "Бунёдкор"да Иброҳим Ибрагимов ва Диёрбек Раҳимқулов, "Пахтакор"да Руслан Розиев ва Иброҳимҳалил Юлдошев каби футболчилар бор. Терма жамоа учун қанчалик кўп футболчилар Суперлига клубларида ўйнашса шунча яхши.

- Саралаш баҳслари ортда қолди. Осиё чемпионати ўзимизда бўлади. Кейинги режалар тузиб чиқилдими?

- Ҳозиргина ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Сайфиддинович билан суҳбатлашдик. Хабарингиз бор, Осиё чемпионатига чиққан 14та жамоа номи маълум. Саралаш босқичда битта гуруҳ ўйинлари ҳали бўлиб ўтгани йўқ. Ушбу гуруҳдаги ўйинлардан сўнг барча 16 жамоа номи аниқ бўлади. Ноябрь ойи сўнггига қадар режалар тузиб чиқилади. Қаерларда йиғин бўлади, қайси жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказамиз барчасини аниқлаб оламиз.

Ҳозирги ёшдаги футболчилар бир маъромда ўйнай олишмайди. Буни тўғри тушуниш лозим. Шу боис саралашга борган қайсидир футболчилар кейинги йилги Осиё чемпионатида қатнашмаслиги ҳам мумкин. Селекцияни тўхтатмаймиз. Осиё чемпионатига қадар тенг кучли иккита жамоа тузишга ҳаракат қиламиз.

Эътибор берган бўлсангиз, бу йил фақат августдан кейингина хорижда йиғин ўтказдик холос. Кейинги йил эса имкон қадар хорижда ҳам, ўзимизда ҳам йиғинлар бўлади ва мамлакатимизда ўтадиган Осиё чемпионатига муносиб тайёргарлик кўрамиз.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+3   
17 ноя 18:38:56
Murodov M_13
nega yoshlarimizning o'yinlari translyatsiya qilinmay qo'ygan? Shumi futbolga bo'lgan e'tibor, bo'ldi yig'shtirlarining xokkeylaringni
+1   
17 ноя 22:51:47
Jaxon Jumaev
Muzik davri ll фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Абрамовга таркиб танлашда ёрдам бераман.Бу состав билан камида Осиё чемпион бўлиш мумкин.Дўппини ечиб,ўйлаб кўрилса,Купер бобога ҳам бекорларга 4-5 млн.кўкини бервордик.Бу ўйинчиларни Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб қилиш учун ”не за что“кетган пулни 10 дан бирини яъни,400-500 минг $ билан ҳал қилиш мумкин.Демак кеттик: И.Нестеров,В.Денисов,А.Валдемар,И.Голбан,Х.Алижонов,О.Шукуров,О.Аҳмедов,Ж.Машарипов,С.Рашидов,Д.Черан,Э.Шомуродов. Агар ЎФА ни мақсади ЖЧ-2022 га чиқиш бўлса,насиб қилса,янги йилдан шу таркибни кўриб қолсак ажаб эмас.Агар шунчаки иштирок бўлса,бу легионерларни олиб пул сарфлашни кераги йўқ.2-3 йилда пенсионер бўлади.Ҳурматли футболимиз мутасаддилари биз мухлисларни ҳам тушунинглар,биз ҳам бемалол футбол кўриб,термамиз бугун нечта ураркин деб ўтиришлик насиб қилсин.Ахир неча йил,қанча имкон,қанчалик асаблар ва умр ўтиб кетди-ку? Ахир кутавериб ўша кунни 33 млн.дан ўтиб кеттик...!
Валдемар узбекистон учун уйнамийман диган голбанга 1 йил черанга 2 йил бор узбекистон учун уйнашга .бошка таркиб тузинг
+1   
17 ноя 21:36:21
Muzik davri ll
Нурилло фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Siz tuzgan tarkibni Braziliya bilan o'yinga chaqiradi.Raqiblar Braziliya emasku.Bu raqiblar bilan Lutfilla To'rayevni o'zi ham o'ynab qo'yadi.
Жаҳон чемпионати керак бўлмаса,Лутфулла Тўраевмас,Лобанов,Сергеев,Андреевни ўйнатаверсин.Футболдан воз кечаман.
+1   
17 ноя 20:46:08
Нурилло
Murodov M_13 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
nega yoshlarimizning o'yinlari translyatsiya qilinmay qo'ygan? Shumi futbolga bo'lgan e'tibor, bo'ldi yig'shtirlarining xokkeylaringni
Futbolga bo'lgan munosabatni men ham tushunmayman.Sirli ,shubxali jarayonlar ko'p.Xattoki futbolimiz oldi-sottisi ham monopoliyaga o'xshaydi.Qaysidir jamoa kuchayib kuchli o'yinchilarini bermasa sponsrlarini puli tugab qoladimiyey.Keyin u futbolchilarni olib qolishni iloji ham qolmaydi.Transfer narxlari ham yaqinda e'lon qilinishni boshladi.O'runovni transferiga qoyil qoldim .Babayanni tanish dalloli kuchli ekan.Navbaxor raxbarini qo'lini uzib oldi shekilli,paxtakorni dublyor o'yinchisidan 150mln arzonga berib yubordi.
+1   
17 ноя 19:25:00
Ўзбеклигим фахрим
Фойдаси йўқ бу ёшлар шу жойда қолиб кетса керак жуда кўп чиққан бундай кадрлар керак бўлса ҳозиргиданам кўп бўлган бироқ ярим йўлда қолиб кетган кўпчилиги
   
29 ноя 11:29:46
Jeki
Bizni yoshlar VA kattalar jamoamizda yetakchi bo'la oladigan fudbolchilar yetarli. Faqat murabbiylar bunga imkon yaratib berish kerak.
Bizni fudbolda faqat bir xil xarakat. to'pni olasan, darxol oshirasan. To'pni Ozgina ko'p ushlab turseng murabbiydan dakki eshitasan, keyin zaxirada qolasan. Umuman olganda xamma fudbolchilarda shunday xolatni doimiy kuzatamiz. Fudbolchilarimiz o'zi xoxlagandek erkin bo'lib o'ynasha olmayotganini ko'p kuzatamiz. Ular o'zini potensialini, o'zini darajasini ko'rsatish uchun ularga xotirjamlik, erkinlik berish kerak. Dribling ishlatgani ularda qo'rquv va xadik Bor. Xurmatli murabbiylar Agar bunga ishonmasangiz, ularni sizsiz mashgulot o'tkazishlariga, Siz bo'lmagan xoldagi o'zaro o'yinlariga etibor Bering. Ular Xaqiqiy yulduzlar kabi xarakat qilishadi, sababi u vaqtda ularga bosim o'tkazilmaydi. O'zini erkin VA xotirjam xis qiladi. Xar birimiz
Yevro kuboklarni ko'p kuzatamiz. Ularni xarakatlarida erkinlik VA xotirjamlikni, VA murabbiy tomonidan fudbolchilariga ishonchni ko'ramiz. Mani fikrimcha Bizni fudbolni yanada rivojlantirish uchun ko'proq 90% etiborni murabbiylarni qo'shimcha o'qitish, malaka oshirish, tajriba almashishga qaratidh kerak. Murabbiylarni O'qishtish jarayoniga psixalogiyani xam kiritish kerak.
Ana o'shanda bizni fudbolchilarda yuqori natija kuzatiladi.
Musiqada 7 TA no'ta bor xolos. Atiga yettita.
Lekin bu yettita notadan millionlab musiqalar paydo bo'ladi.
Musiqa chalishni esa faqat murabbiy o'rgata oladi.
Xar bir musiqani Bastakori murabbiy.
Ijroji esa Fudbolchilarimiz. Unga qanday no'tada nimani ijro etishni murabbiylarimiz o'rgatadi.
Lekin afsuski bizda faqat 2 yoki 3 ta musiqa yangraydi xolos. Xamma yoqda bir xillik.
Bu o'zimni fikrim edi.
I.M.Abdullayev
   
29 ноя 11:28:40

18 ноя 07:56:53
JALOLADDİN
Jaxon Jumaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Келса 5 йил кутиш керак узбекистон фукаролигини олиши учун
Чунарли
   
18 ноя 01:41:00
Jaxon Jumaev
JALOLADDİN фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Полное имя: Владимир Александрович Рипцов-Антон Родился: 20 июля 1996 г. (возраст 23 года) Келса яхши буларди
Келса 5 йил кутиш керак узбекистон фукаролигини олиши учун
   
18 ноя 01:04:01
Murodov M_13
Нурилло фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Futbolga bo'lgan munosabatni men ham tushunmayman.Sirli ,shubxali jarayonlar ko'p.Xattoki futbolimiz oldi-sottisi ham monopoliyaga o'xshaydi.Qaysidir jamoa kuchayib kuchli o'yinchilarini bermasa sponsrlarini puli tugab qoladimiyey.Keyin u futbolchilarni olib qolishni iloji ham qolmaydi.Transfer narxlari ham yaqinda e'lon qilinishni boshladi.O'runovni transferiga qoyil qoldim .Babayanni tanish dalloli kuchli ekan.Navbaxor raxbarini qo'lini uzib oldi shekilli,paxtakorni dublyor o'yinchisidan 150mln arzonga berib yubordi.
to'ri etas
   
18 ноя 00:53:43
JALOLADDİN
Jaxon Jumaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ганноверда уйнийдиган уйинчи 2 ешлигида узбекистондан кучиб кетган экан.
Полное имя: Владимир Александрович Рипцов-Антон
Родился: 20 июля 1996 г. (возраст 23 года)
Келса яхши буларди
   
18 ноя 00:45:40
JALOLADDİN
Jaxon Jumaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ганноверда уйнийдиган уйинчи 2 ешлигида узбекистондан кучиб кетган экан.
Хаааа эсимга тушди рахмат
   
18 ноя 00:35:45
Jaxon Jumaev
JALOLADDİN фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
А.Валдемар кайси футболчи
Ганноверда уйнийдиган уйинчи 2 ешлигида узбекистондан кучиб кетган экан.
   
18 ноя 00:02:53
JALOLADDİN
Jaxon Jumaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Валдемар узбекистон учун уйнамийман диган голбанга 1 йил черанга 2 йил бор узбекистон учун уйнашга .бошка таркиб тузинг
А.Валдемар кайси футболчи
   
18 ноя 00:01:46
JALOLADDİN
Muzik davri ll фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Абрамовга таркиб танлашда ёрдам бераман.Бу состав билан камида Осиё чемпион бўлиш мумкин.Дўппини ечиб,ўйлаб кўрилса,Купер бобога ҳам бекорларга 4-5 млн.кўкини бервордик.Бу ўйинчиларни Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб қилиш учун ”не за что“кетган пулни 10 дан бирини яъни,400-500 минг $ билан ҳал қилиш мумкин.Демак кеттик: И.Нестеров,В.Денисов,А.Валдемар,И.Голбан,Х.Алижонов,О.Шукуров,О.Аҳмедов,Ж.Машарипов,С.Рашидов,Д.Черан,Э.Шомуродов. Агар ЎФА ни мақсади ЖЧ-2022 га чиқиш бўлса,насиб қилса,янги йилдан шу таркибни кўриб қолсак ажаб эмас.Агар шунчаки иштирок бўлса,бу легионерларни олиб пул сарфлашни кераги йўқ.2-3 йилда пенсионер бўлади.Ҳурматли футболимиз мутасаддилари биз мухлисларни ҳам тушунинглар,биз ҳам бемалол футбол кўриб,термамиз бугун нечта ураркин деб ўтиришлик насиб қилсин.Ахир неча йил,қанча имкон,қанчалик асаблар ва умр ўтиб кетди-ку? Ахир кутавериб ўша кунни 33 млн.дан ўтиб кеттик...!
А.Валдемар кайси футболчи
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг