UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Интервью. Омар Момани Балотелли, Ўзбекистон ва бошқалар ҳақида Янгиликлар

Интервью. Омар Момани Балотелли, Ўзбекистон ва бошқалар ҳақида

Машҳур карикатурачи рассом Омар Моманининг championat.asia сайтига берган эксклюзив интервьюси!

-Нима учун Балотеллини доимо чўчқа билан бирга чизасиз? Бу кўп мухлислар учун қизиқ...

Балотелли уйида ҳақиқатдан ҳам чўчқа боқади. Унинг номи Супер. Мен уни расмларини айнан ўша чўчқаси билан бирга чизиб кўрдим. Қарасам, ушбу комбинация муваффақиятли чиқди. Шундан сўнг Балотелли ҳақидаги суратларимга унинг чўчқасини ҳам қўшиб чизишни бошладим.


-Ўзбекистон ҳақида нималарни биласиз?

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги мамлакатлардан бири ва ўз вақтида Собиқ Иттифоқ таркибида бўлган. Пойтахти эса Тошкент шаҳри.

-Ўзбек футболи ҳақидачи, нималарни биласиз?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиёдаги кучли ва қийин рақиблардан бири. Терма жамоа ҳеч қачон жаҳон чемпионатида иштирок этмаган. Бироқ, улар исталган рақибга бошоғриқ бўладилар.
Шунингдек, улар Осиё Кубоги ўйинларида ҳам мувваффақиятли иштирок этадилар.
Терма жамоа футболчиларидан Россияда фаолият олиб бораётган Виталий Денисовни ҳам биламан.

-Нима учун Осиё футболи, ҳусусан Осиё Чемпионлар Лигаси ҳақида суратлар чизмайсиз?

Менинг goal.com билан лойиҳам асосан Европа мамлакатлари лигасига қаратилган. Бироқ,  бошқа қитъалар футболи ҳақида ҳам турли суратлар чизишни мақсад қилиб қўйганман.

-Севимли жамоангиз қайси?

Италиянинг “Милан” клуби.


-Ҳозирги кунда дунёнинг энг машҳур карикатурачисисиз. Бунда goal.com сайтининг ўрни катта. Сизни карикатура оламидаги Месси деб тасаввур қиладиган бўлсак, кимни Роналду деб ҳисоблайсиз?

Ушбу сайт менинг суратларимни дунё бўйлаб ёйилишида катта роль ўйнади. Лекин, мен ўзимни ушбу соҳанинг Мессиси дея олмайман. Менга Рикардо Мацолли, Руди Гундерсен, Марко Зиас, 442oons ва бошқаларнинг ҳам суратлари ёқади.


-Иордания терма жамоасининг ўйинларини кўриб турасизми? Агар кўрсангиз, уларнинг Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинларини кўрганмисиз?

Иорданиянинг барча ўйинларини кўраман. Шунингдек, жамоанинг Ўзбекистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйинларини ҳам кузатганман.

(Рассомнинг ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Иордания - Ўзбекистон тўқнашувига атаб чизган сурати. "Пахтакор"да чироқлар ўчиб қолгани ёдингиздами?)


-Ўзбек футболи мухлисларига тилакларингиз...

Ўзбекистон терма жамоасига Осиё Кубогида ғалаба қозонишни ва Жаҳон Чемпионати саралаш баҳсларидаги омадли иштирокни тилайман. Уларга чин қалбимдан омад тилайман!



Жавобларингиз учун раҳмат!

Интервьюнинг рус тилидаги кўриниши

Интервьюнинг инглиз тилидаги кўриниши


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика