UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  0 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  4 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  23 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4

Интервью. Марчелло Липпи: "Замонавий футболда Хитой энг кучли мамлакатлардан бири" Янгиликлар

Интервью. Марчелло Липпи: "Замонавий футболда Хитой энг кучли мамлакатлардан бири"

Хитой терма жамоасининг янги устози Марчелло Липпи ФИФА расмий сайтига интервью берди.

Италиялик мураббий терманинг Россиядаги мундиалга чиқиш имкониятлари борасидаги саволга дарҳол "оқ байроқ"ни кўтаришни истамади. Хитой айни пайтда Осиё қитъасидаги саралаш баҳсларида 4та ўйиндан сўнг 1 очко тўплаб ўз гуруҳида охирги поғонада бормоқда. Жамоа гуруҳ пешқадамлари Эрон, Ўзбекистон ва Жанубий Кореядан мос равишда 9, 8 ва 6 очколарга ортда бормоқда.

Липпи хитойлик футболчиларнинг муаммоларидан албатта хабардор. Ноябрь ойида Қатар, кейинги йил март ойида Жанубий Корея устидан ғалаба қўлга киритилса Хитой дарҳол Россиядаги Жаҳон чемпионатига чиқиш пойгасига қўшилиши аниқ.

«Айни пайтда вазият биз учун жуда мураккаб, – дейди 68 ёшли мураббий. – Худдики, бизда имконият қолмагандек туюлмоқда. Аммо бирлашиб деярли амалга ошириб бўлмайдиган ишни амалга ошириш мумкин.

Бундан ташқари терма жамоанинг келажаги ҳақида ҳам бош қотириш керак. Бунинг учун рақобатбардош жамоа тузиш лозим».

Липпи бундан олдин Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клуби билан уч марта мамлакат чемпиони бўлди ва бир бор Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. 2013 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ушбу мураббий қўл остидаги «Гуанчжоу» чорак финалда Мисрнинг «Ал-Аҳли» клубини доғда қолдирди ва учинчи ўрин учун баҳсда Роналдиньоси бор «Атлетико Минейро»га 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Липпи олдинроқ Хитой терма жамоасида ишлаши ҳам мумкин эди, аммо клубдаги иши туфайли бундан воз кечганди.



«Бундай имконият бўлганди, бироқ мен «Гуанчжоу»да ишлаётгандим, шу сабабли бу вариантни кейинроққа қолдиришга мажбур эдим. Гуанчжоудаги фаолиятим тугагач Италияга қайтдим, яна Хитойга қайтиб келишни истардим. Бу мамлакатнинг мени қўллаб қувватлаётганини ҳис қилиб турардим.

Замонавий футболда Хитой энг кучли мамлакатлардан бири. Хитой футболига ривожланишида ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Бу ерда кучли футболчилар етарли, Хитой ўзини бошқалардан кучсиз деб ҳисобламаслиги керак, бунинг учун янги даражага чиқиш лозим. Хитойга керакли жиҳатлар – масъулият, аниқ мақсад ва мақсадга эришиш учун ишонч».

Хитой терма жамоаси илк бор 2002 йилда Жаҳон чемпионатига чиққанида ҳам уни хорижлик мураббий сербиялик Бора Милутинович бошқарар эди. Хитойнинг ўша натижани такрорлаш имконияти жуда ҳам паст. Бироқ Липпи Жаҳон чемпионатларида мўжиза яратишга уста.

«2006 йилда ҳеч ким Италия Жаҳон чемпиони бўлишини кутмаганди», – дейди ЖЧ-2002 ва Евро-2004даги муваффақиятсизликлардан сўнг Италияни чемпион қилган мураббий.


ФИФА расмий сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика