UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33Костич "Айнтрахт"нинг "Реал"га қарши УЕФА Суперкубоги ўйинига бормайди. Ўйинчи "Ювентус"га ўтишга яқин  0 16:24Расман: Вадим Абрамов «Динамо» билан шартнома имзолади  6 16:10"Пасуш де Феррейра" "Манчестер Сити" форвардини ижарага олади  1 15:47"Тоттенхэм" ҳимоячи Удогиени харид қилди ва келаси мавсумга қадар "Удинезе"да ижарада қолдирди  0 15:23"Манчестер Юнайтед" "Ювентус"га Рабьо учун 15 миллион евро таклиф қилди  1 15:07"Лейпциг" Шешкони "Зальцбург"дан харид қилди. Форвардга "Реал", МЮ ва "Челси" қизиққанди  1 15:00Лондон клуби ПСЖ футболчисини нишонга олди  0 14:49Вадим Абрамов: "Динамо" билан шартнома имзолаганим йўқ"  23 14:37"Манчестер Юнайтед"нинг янги трансфер мақсади маълум қилинди  3 14:20"Динамо" Вадим Абрамовнинг фаолиятидаги еттинчи клуб   7 14:13АПЛ топ-клуби Тоналини 55 млн евро эвазига харид қилиши мумкин  1 13:50Вадим Абрамов — "Динамо" бош мураббийи  56 13:27"Хоффенхайм" Анхелиньони "Лейпциг"дан ижарага олди  0 13:03Пике "Барселона" билан янги шартнома имзолайди  10 12:40ПСЖ Фофанани "Челси"дан илиб кетиши мумкин  5

Интервью. Манучехр Сафаров: "Осиёнинг икки карра энг яхши футболчисидан чиққан таклиф "Локомотив"га келишим учун етарли бўлди" Янгиликлар

Интервью. Манучехр Сафаров: "Осиёнинг икки карра энг яхши футболчисидан чиққан таклиф "Локомотив"га келишим учун етарли бўлди"

Иккинчи даврада яна бир тожикистонлик футболчи Ўзбекистон Суперлигасида тўп тепади.


Расман: "Локомотив" Осиёнинг 2021 йилдаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячисини таркибига қўшиб олди


Гап Тожикистон терма жамоаси футболчиси Манучехр Сафаров ҳақида кетмоқда. Ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Персеполис"дан "Локомотив"га кўчиб ўтган футболчи билан боғланиб айрим саволларимизга жавоб олдик. 

- Аввало янги жамоангиз билан табриклайман. "Локомотив" варианти қаердан пайдо бўлди? 

- "Локомотив" спорт директори Сервер Жепаров таклиф билан чиқди. У ўзбек футболида ўз обрўйига эга футболчи бўлган, икки карра Осиёнинг энг яхши футболчиси ҳисобланади. Ундан клубдаги вазият, мақсадлар ҳақида сўрадим. Шунинг ўзи етарли бўлди. Бу клуб Осиёда яхши номга эга. Қолаверса, бир неча карра мамлакат чемпиони. 

- Ўтган йили ОЧЛ баҳсларидан сўнг "Истиқлол"дан "Персеполис"га ўтдингиз. Қизиғи клуб билан яна 2 йиллик шартномангиз бор эди. Бу борада қандайдир жиддий сабаб юз бердими?

- Очиғи бу ерда футбол жуда оғир. Кўпроқ жисмоний кучга таянилади. Фақат югуришингиз керак. Ўзбекистонда кўпроқ техникага эътибор берилади. Шартномам бор эди. Лекин ўйин амалиёти камлик қилди. Натижада кетишга қарор қилдим. 

- Эрон футболи савияси кўпроқ қайси жиҳатлари билан ёдда қолди?

- Машғулот майдонлари, стадионлар деярли бир хил савияда. Иккинчидан машғулот тугаса ҳам, яна 1-2 соат қўшимча ишлашади. 

- "Локомотив" варианти юзага келганда, кимдир билан маслаҳат қилдингизми ёки ўзингизнинг истаганингиз туфайли амалга ошдими?

- Агентим ўзбек клубларини яхши билади. Бундан ташқари, Зоир Жўрабоев билан маслаҳатлашдим. "Локомотив"да барча илиқ қарши олди. Инсонийлик томондан аъло даражада. Ҳамма ўз ишига профессионал. Иккита ўйинда майдонга тушдим. Мослашишда муаммо кўрмаяпман. Жамоадагилар ёрдамини аямаяпти. 

- Ўзига ҳос алмашиш юз берди. Эҳсони Паншанбе Эрон клубига кетди, сиз ўзбек жамоасига келдингиз...

- Эҳсонига омад тилайман. Юқорида айтганимдек мен ўзим учун яхши чемпионатда ўйин амалиётига эга бўлишим керак эди. 

- Эътибор берсак, Ўзбекистон чемпионатида собиқ "Истиқлол"чилар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Мана яқинда мураббий Виталий Левченко "Нефтчи" бош мураббийига айланди. Нима деб ўйлайсиз, ушбу мутахассис иккинчи даврада вазиятни ўзгартира оладими?

- Виталий Левченко яхши мутахассис. "Нефтчи" Зоир Жўрабоевни таклиф қилди, лекин шартнома боис "Сурхон" қўйиб юбормади. Агарда жамоа бир оилага айланса, мураббийнинг кўрсатмаларини бажарса вазият ўзгариши мумкин. 

- Турнир жадвалидаги интригани ҳисобга олсак, иккинчи даврада қандай кураш кутяпсиз?

- Имкон қадар ўзимни кўрсатишга, жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Чемпионлик учун курашувчи жамоалар битта эмас, бир нечта. Бу ёқимли албатта. Мураббийларим Виталий Левченко, Анвар Норқулов, Алишер Тўхтаев, Фарруҳ Бердиевдан олган ўгитларим "Локомотив"да ҳам фойда келтиради, деб ўйлайман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

+5   
26 июл 15:25:48
M Yu ft Nasaf
Мухаммади фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тожиклар Узбек футболига бирон нарса беролмайди , максад факат пул , Хоин Усмон Тошев , жугибаччаларни чакирган булса керак , Эрон футболи тожиклардан 50 барабар баланд , хеч бир тажик у ерда футбол уйнаолмайди !
Сени гапларингдан гитлерди Хиди келйапти Нима хаккинг бор жуги дейишга
+3   
27 июл 07:50:52
Мирзаев А.
Ўзбекистон ва Эрон футбол фарқи нимада эканлигини очиб берди, мана нимага биз ЖЧга чиқа олмаймиз
+3   
26 июл 14:47:29
Davronbek Beshariq
Яхши омадингни берсин. Лекин бу йил насиб килса, чемпионлик кураш кизгин булади деган умиддамиз...
+3   
26 июл 14:45:22
Intillect 2060
Ўзбекистонда сал югуриб номига футбол ўйнаса бўлади демоқчи, эронда эса машғулотдан сўнг 1-2соат индивидуал машқ қилиш ёқмаган, шунинг учун бизнинг футбол жадал равишда шўнғимоқда, ойликлар зўр, ўйинлар нол.
+2   
26 июл 19:45:49
•••••••••ARISTOKRAT•••••••••
Иронда футбол уйнаш хаммага хам емас. Бир иккита суперлигадаги юртдошларидан сўраган бўлса, ха бу ерда юриб футбол уйнаймиз бемалол келавер деган булса бирдан ойоғини қулига олиб югуриб келябдида. Ерон шунинг учун хам европага купрок уйинчи чикаради чем Узбдан кўра. Еронликлар шуни хисобига европага бемалол уйнаб мослашиб кетолади оғир юкламаларга қарамасдан.
+1   
26 июл 17:12:18
Bavaria.fc...
Мухаммади фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тожиклар Узбек футболига бирон нарса беролмайди , максад факат пул , Хоин Усмон Тошев , жугибаччаларни чакирган булса керак , Эрон футболи тожиклардан 50 барабар баланд , хеч бир тажик у ерда футбол уйнаолмайди !
Сен харомдан булган мусор миллатчилик к,илма тожиклар уйларинга келиб сикиб кетдими хаммангни очередга к,ойиб иск,ирт уйнашдан булган исмингни узгартириб ол хаммаёк,ни ифлос к,илмасдан, жамиятни сендай харомилардан тозалаш керак тварь
+1   
26 июл 16:11:02
Бахтийор Ашуров
Ўз фикрини очиқ - ойдин баён этар экан. Бази бир футболчилар ўзининг камчилигини бўйнига олгиси келмайди. Кучлироқ чемпионатларда асосан жисмоний кучга этибор қаратишади.
+1   
26 июл 14:48:31
Davronbek Beshariq
Яхши омадингни берсин. Лекин бу йил насиб килса, чемпионлик кураш кизгин булади деган умиддамиз...
   
29 июл 10:56:49
fc Surxon
Эрон футболи савияси кўпроқ қайси жиҳатлари билан ёдда қолди?

- Машғулот майдонлари, стадионлар деярли бир хил савияда. Иккинчидан машғулот тугаса ҳам, яна 1-2 соат қўшимча ишлашади.

Mana shu narsani bizni futbolchilar ham qilishi kerak shu sababli eron 90 daqiqa charchamay o'ynar ekanda
   
26 июл 17:30:52
M Yu ft Nasaf
Bavaria.fc... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сен харомдан булган мусор миллатчилик к,илма тожиклар уйларинга келиб сикиб кетдими хаммангни очередга к,ойиб иск,ирт уйнашдан булган исмингни узгартириб ол хаммаёк,ни ифлос к,илмасдан, жамиятни сендай харомилардан тозалаш керак тварь
E gap yu brat
   
26 июл 14:55:50
Soccerland777
Зерикарли сийқаси чиқван саволлар
   
26 июл 14:48:29
Davronbek Beshariq
Яхши омадингни берсин. Лекин бу йил насиб килса, чемпионлик кураш кизгин булади деган умиддамиз...
   
26 июл 14:31:44
Iskandar Davronov
Bir gap bilan aytganda dangasaroq joyda keldim Eronda ko'p chopib tilim osilib qoldi demoqchimi ?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика