

"2 октябрь куни йиғинни бошладик. Бир кун аввал Суперлигада тур ўйинлари бўлиб ўтгани боис дастлабки кун асосан тикланиш машғулотларини бажардик. Бугундан (3 октябрь) тўлақонли машқларни бажаришни бошлаймиз", - деб гап бошлади Тўраев.
- 4 йиллик танаффусдан сўнг яна терма жамоага чақирув олдингиз. Нималарни ҳис қилаяпсиз?
- Ҳиссиётлар ўзгача. Барибир миллий терма жамоада ўйнаш бошқача. Қўлимдан келганича ватанимиз жамоасига ёрдам беришга ҳаракат қиламан.
- Ўзингиз ҳам кузатаётган бўлсангиз, мухлислар томонидан ёшингиз билан боғлиқ танқидлар кўп айтилмоқда...
- Ҳозир ёш ёки паспортга қарашнинг вақти эмас деб ўйлайман. Масалан, Россия терма жамоасида 36-37 ёшли футболчилар ўйнамоқда. Ҳозир 31 ёшдаман ва ўзимни қари деб ўйламайман. Терма жамоага лойиқ эканлигимни майдонда исботлашга бор кучимни бераман ва халқимизни ғалабалар билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.



