UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  0 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   3 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  39 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  2 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  5

Интервью. Февзи Давлетов: "Тизимли ўйинимизни сақлаб қолдик. Трансферлар? Айнан керакли позицияга футболчи олинди" Янгиликлар

Интервью. Февзи Давлетов: "Тизимли ўйинимизни сақлаб қолдик. Трансферлар? Айнан керакли позицияга футболчи олинди"

Сўнгги икки йилда тўғри йўлга тушиб олган, таркибда катта номлардан кўра ёшларга нисбатан кўпроқ имконият бераётган "Сурхон" 2025 йилда ҳам ўз принципларидан воз кечмайди.

Термизликлар қишки трансфер ойнасида таркибини сақлаб қолган ҳолда бир неча нафар ёш футболчиларни жалб қилди. Беҳруз Каримов, Беҳруз Шукуруллаев, Муҳаммадюсуф Мирқодировлар шулар жумласидандир. Бу ҳақида батафсилроқ жамоа устози Февзи Давлетовнинг фикрлари билан қизиқдик.

Февзи Ризаевич "Сурхон"нинг Суперлигага тайёргарлиги ҳақида гапириб ўтсангиз...  

- Январь ойи бошида янги мавсумга тараддудни бошладик, йигитлар тиббий кўрикдан ўтишди. Навбатдаги йиғинни эса Анталияда ўтказишга қарор қилдик. Бир нечта назорат учрашувларида майдонга тушдик, ҳаммаси режага мувофиқ ташкиллаштирилди. Йигитларга бир неча кун ҳордиқ берганимиздан сўнг яна машғулотларга киришдик, белгиланган назорат учрашувларида иштирок этмоқдамиз. Мавсумни 8 март куни Самарқандда "Қизилқум"га қарши бошлаймиз.

- Тошкентда эса об-ҳаво инжиқлигини кўрсатди... 

- Тайёргарлик яхши ўтди. Балки Анталиядан бироз кечроқ келишимиз мумкин эди, об-ҳавони кўряпсиз. Шу нарса бироз таъсир қилди. Умуман олганда ҳаммаси жойида. Анталияда ҳамма шароитлар, учрашувлар жуда яхши бўлди. 

- Катта футболчилар таркибга жалб қилинмади. Демак, клубнинг ўтган йилги таркибдан кўнгли тўлди?

- Қишда айнан керакли позицияларга футболчиларни олдик, чунки жамоамиз ўзагини сақлаб қолганмиз. Ёш футболчиларни қўшиб олдик, селекциядан қониқиш ҳосил қилдик дея оламан. 

Анталиядаги назорат учрашувларида ўзидан чакки таассурот қолдирмаган Муҳаммадюсуф Мирқодиров кашфиёт футболчи бўла оладими?

- Ҳамма нарса ўзига боғлиқ. Барча футболчиларда ўзини кўрсатиши учун имконият бор. 

- Ниҳоят Термизда ўйнайсизлар...

- Бу йил Термизда ўз майдонимизда ўйнаймиз. Стадионда катта реконструкция ишлари олиб борилди. Захира майдони ҳам борлиги қувонарли. Ҳар бир ўйинда арена мухлислар билан тўлишига шубҳа йўқ. Бу қайсидир маънода футболчиларга ёқимли босимни юклайди. Биз ўз йўлимиздан қайтмаймиз. Жамоамиз тизмли ўйинини сақлаб қолдик.  Ўз ўйинимизни яхшилаган ҳолда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика