UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  0 23:23АПЛ. "Тоттенхэм" - "Ноттингем Форест" учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  1 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   77 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  2 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  14 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  10 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  5 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  14 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  3 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15

Интервью. Фарруҳ Икромов: "Қийин кунларни ўтказдим. Ортимдан ҳар хил гаплар ёғилди. "Сурхон" мухлисларидан узр сўрайман" Янгиликлар

Интервью. Фарруҳ Икромов: "Қийин кунларни ўтказдим. Ортимдан ҳар хил гаплар ёғилди. "Сурхон" мухлисларидан узр сўрайман"

Жароҳатдан сўнг яшил майдонга қайтган Фарруҳ Икромов билан интервью.

Бир йил олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жароҳат олиб сафдан чиққан Фарруҳ Икромов кеча "Сурхон" билан учрашувнинг 63-дақиқасида Павел Могилевец билан алмаштирилди. Қайтишини гол билан нишонлаган футболчи термизлик ишқибозлар билан бўлган вазиятдан сўнг ҳакам томонидан четлатилди. Ўйин якунлангач ярим ҳимоячига бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Аввало яшил майдонга қайтганингиз билан табриклаймиз. Умуман бу борадаги биринчи ҳиссиётлар билан ўртоқлашсангиз...

- Буни сўз ёки икки оғиз гап билан тушунтириш қийин. Аммо бу кунни келишини жуда кутгандим. 

- Ўйинга жуда яхши киришиб кетдингиз. Кўриниб турибдики, жисмоний ҳолатингиз чакки эмас. Бундан ҳам эртароқ қайтишингиз мумкинмиди?

- Жуда оғир кунларни бошимдан ўтказдим. Буни оила аъзоларимдан бошқа одам билмайди. У кунлар ортда қолганига худога шукур дейман. Жисмоний ҳолатим яхши. Бу борада менга катта ёрдам берган, "Бунёдкор" клубида иш олиб бораётган фитнесс мураббий Дилобар Сайдуллаевага катта раҳмат айтиб қоламан. Мени майдонга қайтишимга меҳнати сингган инсонлардан бири бўлади.  

- "Сурхон" дарвозасига урган голингиздан сўнг юзага келган можарони қандай изоҳлайсиз? Ўша вазиятни эсласак...

- Бир йил давомида тўп тепмадим. Ортимдан турли гаплар ёғилди. Гол урдим ва ичимдагиларни чиқардим. Бироқ ҳиссиётларимни "Сурхон" мухлисларига кўрсатмоқчи эмасдим. Ҳиссиётла остида менга энг яқин трибуна термизлик мухлислар ўтирган жой эди. Мени нотўғри тушунишмасин. Барчаси ҳиссиётлар билан боғлиқ. Улардан узр сўраб қоламан. 

- Жиддий жароҳатдан сўнг аксарият футболчилар ўзини эҳтиёт қилиб, яна қайталамаслиги учун авайлаб ўйнайди. Натижада тўлиқ кўрсатиши, аввалги даражасига қайтиши бир мунча қийин кечади. Шу жиҳат сизни ҳавотирга солмаяптими?

- Фикримча, сиз ўзбекистонлик футболчиларни назарда тутдингиз. Европада жароҳат олган футболчини жиддий равишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашади. Ҳеч кимга керакмасдек бўлиб қолмайди. Жароҳати бўлса ҳам ҳурмат қилишади. Шунинг учун менда ортиқча қўрқув йўқ. Чунки мен европаликлар қўлидаман. 

- Демак тикланиш жараёнлари хорижлик мутахассислар билан бўлди?

- Жарроҳлик амалиётим Италияда ўтказилди. Бунинг учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. 

- Билишимизга қараганда, Серчко Катанецнинг штабида фаолият юритаётган физиотерапевт Иан Катанец билан Словакияда шуғулландингиз...

- Ҳа. Буни ҳам айтиб ўтиш керак. Жарроҳлик амалиётидан сўнг сон мушаклари учун Иан Катанец билан оз фурсат тикланиш машқларини олиб бордим. Қолаверса, оила аъзолари мени жуда илиқ кутиб олишди. Ушбу мураббийга ва оиласига ташаккуримни билдириб қоламан.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика