UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси "Пахтакор"га ўтмоқда  8 18:16"Пахтакор"нинг Фарғонадаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  1 17:58Анхель Ди Мария иккита жамоадан бирини танлайди  3 17:39Месси қайтди  0 17:12"Футбол олами". "Нефтчи" ва "Навбаҳор" даврани мағлуб билан якунлашди — Суперлиганинг қолдирилган ўйинлари ҳақида барчаси  0 16:41Хомяков, Бўриев, Ҳамиджонов... Ўзбекистон кубоги 1/8 финални ўтказиб юборадиганлар рўйхати  0 16:05Қўмита қарорларига ҳурматсизлик қилаётган Суперлига клубларига нисбатан санкция қўлланилади  10 15:48Расман: Амирбек Саидов Сербия клуби аъзоси  8 15:29Суперлига: ОКМК футболчиси қизил олиши, "Навбаҳор"нинг голи ҳисобланмаслиги ва "Насаф" пенальти тепмаслиги керак эди. Баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  20 14:50"Бавария" ўз футболчиси учун 50 млн ва бонуслар хоҳламоқда, МЮ эса ҳали расмий таклиф билан чиқмади  4 14:08Испания терма жамоасининг яна бир футболчиси Саудияга йўл олишга яқин  2 13:39Ўзбекистон терма жамоасининг Гватемалага қарши ўйинлар учун таркиби маълум  0 13:13Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг яна бир футболчиси легионерга айланиши мумкин  21 12:49«Нефтчи» собиқ футболчиси «Хоразм» билан шартнома имзолади  1 12:21"Бизга қайноқ юрак ва совуқ бош керак"  8

Интервью. Дэниэл Старриж: “Жамоа билан бирга таваккал қиламан” Янгиликлар

Интервью. Дэниэл Старриж: “Жамоа билан бирга таваккал қиламан”

“Ливерпуль” ҳужумчиси Дэниэл Старриж охирги учрашувларда аввалги савиясига чиқиб бораётганини исботлади.

“Эвертон” дарвозасига гол урган футболчи “Sportbox.ru” сайти билан суҳбатда ўйинга муносабати ва майдондан ташқаридаги одатлари ҳақида берилган саволларга жавоб берди.

— Футболчи оиласида туғилгансиз. Боболарингиз етарли даражада яхши ўйнаган. Уларнинг фикри ўйинингизга таъсир қилганми?
— Улар менга кўплаб маслаҳатлар беришган. Улардан бири, бобом Дин ҳалигача кўнғироқ қилади. Менга нимадир зарур бўлса, унинг рақамини теришим мумкин. Отам ҳам маслаҳатлар бўйича ҳақиқий уста. Бу муҳим, чунки кўп янгиликлар оламан.

— Атрофдагилар учун ўзингизни ўрнак кўрсатувчи деб ҳис қиласизми? Шундай бўлса, бу туфайли ҳаётингизни ўзгартиришга интиласизми?
— Намуна? Менимча, айнан шундай. Бундай бўлишни истаганим учун эмас, балки ёш футболчилар ҳамиша ўйинчилардан ўрнак олишади. Шу сабабли уларга яхши ўрнак бўлиш лозим, токи улар ижобий нарсаларни ўзлаштиришсин. Улар бошқа ахмоқона мисоллардан ҳам фойдаланишлари мумкин ва уларнинг ҳаёти тўғри йўналишга қараб кетмайди.


— Бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?
— Шунчаки уйда дам оламан. Ресторан ёки музейга боришим мумкин. Кўпроқ ҳордиқ чиқараман: фильмлар, телевизор, китоблар ёки мусиқа.

— Футболдан ташқари нимани энг кўп ёқтирасиз?
— Мусиқани. Озроқ мусиқа ҳам ёзиб тураман. Яна модада янгиликларни ёқтираман.

— Фаолиятингизни тугатгандан кейин мухлислар ёдида қандай қолишни хоҳлардингиз?
— Ўйинни ўзгартира оладиган футболчи сифатида. Болаларни футболни севишга чорлай олган ва ўйинимни улар кўчиришни хоҳлаган.

— Франциядаги Европа чемпионатидан нима кутяпсиз?
— Терма жамоа либосида муваффақиятни. Шунчаки иштирокчи бўлишни ёқтирмайман. Барчамиз ғалаба қозонишга интиламиз ва умид қиламанки, мамлакатим ютуққа эришади.

— Терма жамоа либосини кийишда ўзгача фахр ҳис қиласизми?
— Албатта, чунки ортимда мамлакатим туради. Ғалаба учун барча нарсани амалга ошираман. Ҳар бир одам бу ҳолат ўйинчи учун нимани билдиришини тушуниши муҳим.

— Таваккалсиз ғалаба бўлмайди. Шундай гап бор. Бунга изоҳ берасизми?
— Ҳа. Баъзида одатий қилмаган нарсангни амалга ошириш зарурлигини билдиради. Олдиндан ўйланмаган ҳаракат ғалабадан маҳрум қилиши ёки уни олиб келиши мумкин. Ҳаётда таваккал қилиш лозим, футболда эса янада. Позициям ностандарт қарорлар қабул қилишни талаб этади. Жамоа билан бирга таваккал қиламан, бу менга завқ бағишлайди.

— Ёш йигитлар кўпинча футбол билан яшашади. Ўзингизни шундай деб ўйлайсизми?
— Футбол билан яшайман. Хаёлимда доим янги ҳаракатлар, финтлар ва ўйинни ўйлаб юраман. Ҳаётни унда футбол борлиги учун севаман. Яна видеода олдинги авлод ўйинларини кузатишни ёқтираман. Улардан доим ўрганаман. Ўйинимни яхшилаш бориш учун барча нарсани қиламан.


— Мода сизга қандай ёрдам беради?
— Мода футболдан кўра яхшироқ таъсир қилиши мумкин, чунки одамлар сени билмаса, кийинишингга қараб баҳо беришади. Ранглар кайфиятни тасвирлайди. Тўғри, қора рангни ёқтираман ва бу нимани англатишини билмайман. Бу рангли либосда менга қулай. Мода – ажойиб нарса. Уни ҳамиша ёқтирганман.

— Ўйинингиз либос ва оёқ кийимингиз қандай эканига боғлиқми?
— Ўйлашимча, ўзингни яхши сезсанг, шунга яраша ўйнайсан. Улар кўп нарсани билдиради. Лекин кийим кўпроқ машғулотга кетаётганда ёки кўчада юрганда муҳим, машғулотда эса бунинг фарқи йўқ. Ҳаётда ўзимнигина эмас, оиламнинг ҳам бир бўлагиман. Шу сабабли яхши кийиниш муҳим деб ўйлайман.

— Нима учун спортча оёқ кийимлари кундалик гардеробингизнинг ажралмас қисми саналади?
— Одамлар биринчи навбатда сени оёқ кийимингга қараб баҳолайдилар. Доим кроссовкалар кийганман. Менда улар жуда кўп ва уйимга ҳам сиғмайди. Буни уларга боғлиқлик деб айтиш мумкин. Уларни доим ёқтираман.

— Уларни сони нечта деб ўйлайсиз?
— 100 жуфтдан ортиқ.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика