UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  3 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  1 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  6 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   6 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  5 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  7 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  4 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  7 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  5

Интервью. Чемиртан келишувга амал қилмади Янгиликлар

Интервью. Чемиртан келишувга амал қилмади

"Бухоро" бош мураббийи Жамшид Саидов Вадим Чемиртан жамоани қай тарзда тарк этганини интервьюда ошкор қилди.


- Чемиртаннинг жамоадан кетиши "Бухоро" мухлисларини ларзага солди. "Бухоро" нега Чемиртанни жамоада олиб қололмади?

- Биз Вадим Чемиртан билан мавсум якунлангач, музокара ўтказишни келишиб олгандик. Яъни, у аввалига бизнинг таклифимизни, кейинчалик бошқа таклифларни қўриб чиқиши лозим эди. Лекин ҳужумчи биз билан хаттоки учрашмасдан жамоани тарк этди ва бошқа клубга ўтди.

- "Бухоро" жамоаси Артур Геворкян ва Игнатий Нестеровга қизиқаётганлиги қанчалик рост?

- Биринчи марта эшитиб турибман. Лекин ҳаётда ҳамма нарса руй бериши мумкин. Трансфер ойнаси пайтида ҳар хил миш-мишлар бўлиб туради. Бу футболчиларни жамоага жалб этишга қодир эмасмиз. Уларнинг шартномаларидаги молиявий тарафларига жавоб беришга қурбимиз етмайди. Бу икки футболчи чемпион жамоа сафида ўйнайди ва "Бухоро" ўтишни хоҳлашмайди ҳам. Менимча, Артур Геворкян ва Игнатий Нестеров каби футболчилар бизнинг жамоага келишмайди.

- "Бухоро"нинг яна бир етакчи футболчиси Шавкат Саломов жамоада қоладими?

- Буни вақт кўрсатади. Ҳозирча уларнинг амалдаги шартномаси 31 декабрга қадар мўлжалланган. Кўп нарса айнан январь ойида ҳал бўлади. Трансферларнинг асосий қисми ҳам январда бошланади. Ўшанда барча масалага ойдинлик киритилади.

- "Бухоро" мухлисларига кейинги йили жамоа янада кучайишини ва кучли футболчилар жалб этилигини ваъда бера оласизми?

- Биз қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз ва ҳаммаси яхшироқ бўлиши учун ҳаракат қиламиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.


Бухоролик мухлислар Вадим Чемиртанга пул йиғиб беришга тайёрлар ФОТО

Чемиртан "Бунёдкор" сафида машғулот ўтказмоқда


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика