UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Анхель Ди Мария иккита жамоадан бирини танлайди  1 17:39Месси қайтди  0 17:12"Футбол олами". "Нефтчи" ва "Навбаҳор" даврани мағлуб билан якунлашди — Суперлиганинг қолдирилган ўйинлари ҳақида барчаси  0 16:41Хомяков, Бўриев, Ҳамиджонов... Ўзбекистон кубоги 1/8 финални ўтказиб юборадиганлар рўйхати  0 16:05Қўмита қарорларига ҳурматсизлик қилаётган Суперлига клубларига нисбатан санкция қўлланилади  8 15:48Расман: Амирбек Саидов Сербия клуби аъзоси  6 15:29Суперлига: ОКМК футболчиси қизил олиши, "Навбаҳор"нинг голи ҳисобланмаслиги ва "Насаф" пенальти тепмаслиги керак эди. Баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  18 14:50"Бавария" ўз футболчиси учун 50 млн ва бонуслар хоҳламоқда, МЮ эса ҳали расмий таклиф билан чиқмади  3 14:08Испания терма жамоасининг яна бир футболчиси Саудияга йўл олишга яқин  2 13:39Ўзбекистон терма жамоасининг Гватемалага қарши ўйинлар учун таркиби маълум  0 13:13Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг яна бир футболчиси легионерга айланиши мумкин  18 12:49«Нефтчи» собиқ футболчиси «Хоразм» билан шартнома имзолади  1 12:21"Бизга қайноқ юрак ва совуқ бош керак"  8 11:52Роналду: "Бу охиргиси"  23 11:00«Тоттенхэм» Сон Хин Мин келажаги борасида бир қарорга келди  3

Интервью. Альваро Арбелоа: "Реал" ҳар нарсадан устун туради" Янгиликлар

Интервью. Альваро Арбелоа: "Реал" ҳар нарсадан устун туради"

Теглар :  РеалАрбелоа
“Реал”нинг “Валенсия”га қарши 37-турдаги учрашувидан кейин мадридлик футболчилар ва жамоа ишқибозлари Альваро Арбелоага муносиб совға тайёрлашди.

Профессионал фаолиятини Мадридда бошлаган Арбелоа шу куни “Сантяьго Бернабеу”да охирги бор майдонга тушди. Беллашув якунлангач, уни жамоадошлари тепага отганча клубга қилган ишлари учун миннатдорчилик билдиришди. Ишқибозлар эса улкан баннер тайёрлаб, унинг исмини баралла айтиб, ҳайқиришди. 10-“Десима” қўлга киритилишида муносиб ҳисса қўшган ҳимоячи жамоа размларидан бирига айланиб улгурди. “Марка” нашри ўша ўйиндан олдин у билан суҳбатлашди.


- Нимани ҳис қиляпсиз – қувонч ва хафалик аралашмасими ёки хайрлашув олдидан маҳзунликми?

- Албатта, хафалик ва ёлғизликни ҳис этяпман. Ҳаётимнинг энг ажойиб қисмини ортда қолдирганимни тушуниб турибман. Қаерга кетган тақдиримда ҳам менда шу ердагидек яхши бўлмайди. Шу билан бирга қачондир хайрлашув куни келишини англардим. Муҳими, клуб ва ишқибозлар билан буни қувончли тарзда амалга оширяпман. Бу энг ёқимли нарса.


- Кетишингиз ҳақида анчадан бери гап-сўзлар тарқалганди.

- Қолишни хоҳлардим, лекин вазиятни адолатли қабул қилиш керак. Лекин кетишимдан ташвишлашимни ҳам айташим зарур.



- Арбелоа учун Мадриддаги босқич якунига етиши нимани билдиради? Бу фаолиятингиздаги энг қийин вазиятлардан бирими?

- Бу ерда 7 йилни ўтказдим. Энг яхши лаҳзаларда ҳам буни тасаввур қилолмасдим. Ҳозир ортга назар ташлаб, фахр туйғусини ҳис қиляпман. “Реал”ни тарк этиш ҳамиша қийин ва хафа бўляпман. Лекин тарихга боқиб, фақат фахр ва завқни ҳис қилдим. Бу ажойиб бўлди, “Реал”да ўтказган даврим ҳаётимдаги энг яхши даврга айланди.


- Сиз ютиш мумкин бўлган барча совринга эга чиқдингиз. Ўзингизни бахтли деб ўйлайсизми?

- “Реал” учун ўйнаш катта бахт: балки, футболчи фаолиятида эришиши мумкин бўлган энг катта нарса. Жамоа учун ўйнаб, ҳар куни Вальдебебасда шуғулланиш мен учун тенги йўқ воқеа эди. Кейин совринларни ютиш билан боғлиқ қувонч келди. Бу даврда ўзим билан ишлаган барча мураббийларнинг ишончини ҳис қилдим. Мануэль Пеллегрини, севимли устозим Жозе Моуриньо, Карло Анчелотти, Рафа Бенитес ва албатта, Зинедин Зидан – болаликдаги кумирим. Жаҳоннинг энг яхши футболчилари билан бирга машқ қилиш – улкан бахт, лекин ўзингни “Реал” футболчиси сифатида ҳис қилишдан ортиқ бахт бўлмаса керак.


- Шартномани узайтириш имконияти бормиди?

- Тушунинг, ўзимни фойдали деб ҳис қилишим лозим. Мавсум мобайнида бир неча марта майдонда фойдали ўйинчи бўлишга ҳаракат қилдим, аммо бундай бўлмади. Бу ерда ҳеч ким ўтмишдаги хизматлари учун жой олиши керак эмас – бундай жамоада келажак бўлмайди: ўйлашимча, ҳозир хайрлашиш учун энг омадли палла.


- Кўпчилик сиз кийиниш хонасида катта аҳамиятга эгасиз деб ҳисоблайди.

- Жамоадошларимдан яхши издошларни қолдирдим: Серхио Рамос, Каземиро, Дани Карвахаль, Начо… Мухлисларимиз биринчи кундан ёқтириб қолган Лука Модрич. У бошқа жамоадан келиб ҳам клуб размларидан бирига айланди. Умид қиламанки, улар жамоа шарафини худди мен каби фахр билан ҳимоя қилишади.


- Ишқибозларга нима дейишни хоҳлардингиз?

- Мадрид мухлисларига ушбу ажойиб йиллар учун ўзим ва оилам номидан миннатдорчилик билдираман: уларнинг олдида қарздорман. “Реал” рамзи ишқибозлар учун ҳамма нарсани англатиши, улар жамоа ва футболчиларни олқишлаши ҳамда улар жамоанинг бир қисми эканлигини тушунишларини истайман.


- Қандай ёдда қолишни истайсиз?

- Дастлаб жамоа учун стадионда қайғурган, кейин “Реал” шарафини майдонда ҳимоя қилиш бахтига сазовор бўлган ишқибоз сифатида. Мен жамоанинг мухлисларидан бириман.


- “Реал”га унинг шарафини ҳимоя қиладиган одам керак деб ҳисоблайсизми?

- Эмилио Бутрагеньо оммавий алоқалар директори сифатида ўз ишини жуда яхши бажармоқда. “Реал” билан доимо қийин, бизга ўзгача муносабатда бўлишади. Клуб ва бошқалар учун баҳолашнинг турли мезонлари бордек кўринади. Бу мухлисларни ғазабга солади ва клуб шарафини ҳимоя қиладиган футболчига ўзгача муносабатда бўлишади. Албатта, бундай одам мухлисларга керак.


- “Реал”нинг ҳақиқий етакчиси сиз учун Раулми?

- Рауль – бу сардор ва ўрнак учун мисол. Машҳурлиги ва совринларига қарамай, у ҳамиша машғулотда биринчи рақамли эди. У ҳақиқий етакчи эди, масъулиятни ўзига фақат сўзлар билан эмас, иш билан ҳам оларди ва ҳеч қачон таслим бўлмасди.


- Қачондир “Реал”ни ғалабалардан кейин автобусда юрганда кутиб олгансиз, кейин ўзингиз ўша автобусдан жой олдингиз.

- Келажакда ҳам “Реал” автобусини кутиб оламан. Вақт мени ўзгартирмаган, жамоага ҳамиша бирдек муносабатда бўлганман.


- Мураббийлар орасида Моуриньони алоҳида таъкидладингиз. Нима учун айнан у сизда шундай таассурот қолдирган?

- Унинг журналистлар ва мен билан муносабати қарама-қарши бўлганди. Моуриньо менга нафақат футбол, балки шахсий томондан ҳам катта ёрдам берган. Шахсий қарашларини билдириб, клубни ҳимоя қилишдан қўрқмасликни ўргатган. Бунинг учун Жозедан миннатдорман. Бундай муносабат муаммо келтириши мумкин, лекин сен тоза виждон билан ухлайсан.


- Ижтимоий тармоқлардаги фаолиятингиз хусусида нима дея оласиз?

- Одамлар Арбелоанинг “Қироллик клуби”ни ҳимоя қилаётганини кўришларини истадим. Унинг оқибатлари мени қизиқтирмайди. Нимани қилишим керак бўлса, ўшани қилдим. “Реал” мен учун ҳар нарсадан устун туради.


- Доим юлдузлар билан бирга ўйнадингиз. Улардан кимлар сизда энг катта таассурот қолдирган?

- Бу ҳақиқий мўжиза бўлган. Бир жамоада Раул, Зидан, Рональдо, Роберто Карлос, Фигу билан бўлганман. 20 ёшда эдим ва уларни кўпроқ телевизорда кўргандим. Кейин Флорентинонинг иккинчи даврида жамоада Криштиану Роналду, Карим Бензема, Кака пайдо бўлди. Жаҳондаги энг яхши ўйинчилар билан шуғулланиш бахт эди. Баъзида ўзимга футболни қандай қилиб бунчалик яхши ўйнаш мумкин деб савол бераман.


Сўнгги сўз ўрнида мухлисларга шу йиллар давомида қўллаши, муҳаббати ва эътибори учун раҳмат айтаман. Уларга дейман: “Кўришгунча! Сизлардан бирингиз эканимни унутманг. Hala Madird!”.


Беҳзод Назаров тайёрлади

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика