UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53"Барселона" Суперлигани тарк этганини эълон қилди. Лойиҳада фақат "Реал" қолди  0 16:17"Манчестер Юнайтед" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  5 15:56"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган  2 15:49Ўртоқлик ўйини. “Бухоро” Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:15"Тоттенхэм" Галлахердан ҳафсаласи пир бўлди  2 14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  0 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  8 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  5 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  4 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  15 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5

"Интер"нинг камида иккита голида Пике айбдор Янгиликлар

"Интер"нинг камида иккита голида Пике айбдор

Пике исталган марказий ҳимоячини захира ўриндиғига ўтқизиб қўйишга ваъда берганди.

Аммо унинг якунлаш вақти келган кўринади.


Халқаро ўйинлар танаффуси пайтида "Барса" икки энг кучли марказий ҳимоячилардан айрилди – Араухо ва Кунде терма жамоаларда жароҳат олди. Натижада каталонияликлар сафида Чемпионлар Лигаси ўйинида Хави мавсум оралиғида хайрлашишни истаган – узоқ муддатли сардор ва жамоа етакчиси Жерар Пике асосий таркибда майдонга тушди.

Жерар Пике ўзига ниҳоятда ишониб, "Барселона"нинг асосий таркибида майдонга тушиш ниятида эканлигини айтган эди.

"Агар сизда жасорат бўлса, "Барса"га дунёнинг энг яхши ҳимоячисини олиб келинг. У ўринбосар бўлади", – деганди Пике Лапорта билан суҳбатда.

Ҳимоячилар олиб келинди, натижада Пике таркибдан жой олиш учун 5-шахсга айланди, бироқ имконият берилгач, омадсизликка юз тутди.

Биринчидан, биринчи гол билан бўлган эпизодда у Барелла томон жарима майдончасига кетаётган тўпни ўтказиб юборди ва ҳатто "ишончли тарзда" қўлларини ёйиб, қолган ҳимоячиларни бўшаштирди.



Буниси майли – узатма пайтига эътибор беринг – Жерар шунчаки офсайдда ухлаб қолди – агар у вақтида бир-икки қадам олдинга ўтганида "Интер"нинг икки футболчиси ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда қоларди, гол эса ҳисобланмасди.

 


Ҳужумда баланд бўйли ҳимоячидан хавф йўқ эди, аммо ҳимояда у ўйиннинг энг муҳим палласида жамоасига панд берди, ўша вақтда Левандовски ҳисобни тенглаштирди ва бутун жамоа учинчи – ғалаба голини уриш учун югурди.

Қаранг, Пике дарвозабон (!!!) Онанадан узатмани қабул қилиб, жарима майдончасига яқинлашиб, Гозенсни голли узатма билан таъминлаган Лаутарони қандай ўтказиб юборди.



Айтиш жоизки, "Барса" ўтказиб юборган учта гол ҳам жамоа фахрийларининг хатоларидан сўнг содир бўлди – иккинчи гол урилган эпизодда Серхио Бускетснинг узатмаси тўғри Хакан Чалханоглуга бориб тушди, кейин туркиялик футболчи Лаутаро Мартинес томона узун пасни амалга оширди. Ҳужумчи биргабир вазиятда Гарсияни алдади ва дарвозани чиройли тарзда нишонга олди.


ЕЧЛ. Драматик кечган баҳсда "Барселона" "Интер" билан дуранг ўйнади

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика