UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Черан Красницкийни ортда қолдирди  4 12:35Бразилия терма жамоаси устози: "Бу биз фаворит бўлмаган биринчи Копа Америка"  0 12:15Файзуллаев ЦСКАга қайтди ва Евро-2024да кимга мухлислик қилишини айтди  0 11:44Ўзбекистонга қарши Тошкентдаги ўйинда Эрон етакчилари ўртасида келишмовчилик содир бўлган  6 11:25Копа Америка. Парагвай - Бразилия 1:4, Винисиус авжига чиқди  1 11:07«Челси» Лукакуга нарх қўйди. Унга А сериянинг топ жамоалари қизиқиш билдирмоқда  4 10:41Грузия терма жамоаси дарвозабони: «Хвича бутун бошли Испания термасидан кучли»  12 10:16Жозе Моуринью «Фенербахче»га «Бавария» футболчисини олиб келмоқчи  0 09:50«Челси» 100 миллион фунтга ҳужумчи сотиб олиши мумкин  1 09:22Суперкомпютер плей-офф ўйинлари олдидан Евро-2024нинг асосий фаворитини аниқлади  9 08:55Чилига қарши учрашувда жароҳат олган Мессининг аҳволи маълум  1 08:27«Астон Вилла» «Челси» футболчисини 45 миллион еврога сотиб олди  2 08:00Копа Америка. Бразилия ва Колумбия йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  6 07:43Расман: Хоселу «Ал Гарафа»га кўчиб ўтди. Қатарликлар ҳужумчини «Реал»дан қанчага сотиб олгани маълум  5 00:55Ўзбекистон билан бир гуруҳда бўлган Миср Муҳаммад Салоҳни Олимпиадага чақирадими?  5

ЕЧЛ. Драматик кечган баҳсда "Барселона" "Интер" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

ЕЧЛ. Драматик кечган баҳсда "Барселона" "Интер" билан дуранг ўйнади

ЕЧЛнинг 4-туридан ўрин олган "Барселона" - "Интер" учрашуви якунланди.

ЕЧЛ. "Барселона" - "Интер" 3:3

Голлар: Усман Дембеле (Серхи Роберто) 40', Николо Барелла (Алессандро Бастони) 50', Лаутаро Мартинес (Хакан Чалханоглу) 63', Роберт Левандовски 82', Робин Госенс (Лаутаро Мартинес) 89', Роберт Левандовский (Эрик Гарсия) 90+2'

"Барселона": 1. Марк-Андре тер Стеген, 20. Серхи Роберто (19. Франк Кессье 72'), 3. Жерар Пике, 24. Эрик Гарсия, 17. Маркос Алонсо (28. Алехандро Бальде 72'), 30. Пабло Гавира (11. Ферран Торрес 82'), 5. Серхио Бускетс (21. Френки де Йонг 64'), 8. Педри, 7. Усман Дембеле, 9. Роберт Левандовски, 22. Рафинья (10. Ансу Фати 64').

Захира: 26. Иньяки Пенья, 36. Арнау Тенас, 18. Жорди Альба, 32. Пабло Торре.

"Интер": 24. Андре Онана, 37. Милан Шкриньяр, 6. Стефан де Врей, 95. Алессандро Бастони (15. Франческо Ачерби 85'), 2. Дензел Дюмфрис, 32. Федерико Димарко (36. Маттео Дармиан 66'), 23. Николо Барелла (14. Кристьян Аслани 85'), 20. Хакан Чалханоглу (8. Робин Госенс 76'), 22. Генрих Мхитарян, 9. Эдин Жеко (12. Рауль Белланова 76'), 10. Лаутаро Мартинес.

Захира: 1. Самир Ханданович, 5. Роберто Гальярдини, 33. Данило Д'Амброзио, 45. Валентин Карбони, 40. Николаос Ботис, 42. Деннис Cуратоло, 50. Александр Станкович.

Огоҳлантиришлар: Лаутаро Мартинес 52', Стефан де Врей 65', Усман Дембеле 78', Генрих Мхитарян 85'

 Қизил карточка: Симоне Инзаги ("Интер" бош мураббийи) 90+7

Барселона

Усман Дембеле - 40', Роберт Левандовский - 82', Роберт Левандовский - 90'

Лига Чемпионов - группа C . 4-тур

13/10/2022, 00:00

3
:
3
Тугади

Интер М

Николо Барелла - 50', Лаутаро Мартинес - 63', Робин Госенс - 89'

Стадион: Spotify Camp Nou, 92302 томошабин

Бош ҳакам: Szymon Marciniak

45'
90'
40'  Усман Дембеле
40'  Серхи Роберто
64'  Рафинья (Ансу Фати)
64'  Серхио Бускетс (Френки де Йонг)
72'  Маркос Алонсо (Алехандро Бальде)
72'  Серхи Роберто (Франк Кессье)
78'  Усман Дембеле
82'  Роберт Левандовский
82'  Гави (Ферран Торрес)
90'  Роберт Левандовский
90'  Эрик Гарсия
50'  Николо Барелла
50'  Алессандро Бастони
52'  Лаутаро Мартинес
55'  Стефан де Врей
63'  Лаутаро Мартинес
63'  Хакан Чалханоглу
67'  Федерико Димарко (Маттео Дармиан)
76'  Хакан Чалханоглу (Робин Госенс)
76'  Эдин Джеко (Рауль Белланова)
84'  Генрих Мхитарян
85'  Николо Барелла (Кристьян Аслани)
85'  Алессандро Бастони (Франческо Ачерби)
89'  Робин Госенс
89'  Лаутаро Мартинес
90'  Симоне Индзаги


90+8. Ўйин якунланди!

90+7. "Интер" бош мураббийи Симоне Инзагега қизил карточка кўрсатилди!

90+5. Лаутаро тер Штеген билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, немис дарвозабони даҳшатли даражада сейв кўрсатди!!!

Жарима майдончаси ташқарисидан узатиб берилган тўпни Левандовкси боши билан дарвозага киритиб юборди!

90+2. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Барса" ҳисобни тенглаштирди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

Онана тўпни майдоннинг иккинчи томонига узатди, Лаутаро Мартинес эса тўпни қабул қилди ва уни Госенсга узатди, Робин дарвозага зарба бериб, гол урди!

89. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Интер" яна бир бор ҳисобда олдинга чиқиб олди!

86. Ҳар икки жамоа таркибида ҳам қатор ўзгаришлар бўлди.

84. Майдон "ёнмоқда"!!!

Роберт Левандовски жарима майдончаси ташқарисидан туриб дарвоза томон ерлатиб зарба берди, тўп Бастонига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвоза тўридан жой олди!

82. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Левандовски ҳисобни тенглаштирди!

75. Бурчакдан узатилган тўпга Левандовски боши билан зарба берди, тўп эса ноаниқ кетди.

72. Левандовски ўнг бурчакдан дарвозага зарба берди, Онана эса ажойиб сейв кўрсатиб, тўпни уриб юборди!

71. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Левандовски гол урди, бироқ бу вазиятда у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди. 

68. Дембеле тўпни ўзига тўғрилаб олиб, дарвоза томон зарба берди, Онана тўпни ишонч билан ушлаб олди.

66. "Барселона" энди қолган вақтда нима қилади? Қатор ўзгаришларни амалга оширган жамоа натижани ўз фойдасига ҳал қила оладими?

Лаутаро Мартинес ўзига узатилган тўпни қабул қилиб олиб жарима майдончасига кирди ва дарвоза томон зарба берди, тўп аввал чап, кейин ўнг устунга тегиб дарвоза тўридан жой олди!

63. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Ла-у-та-ро!!!

60. Дюмфрис ўзига узатиб берилган тўпни қабул қилиб олди ва жарима майдончаси ичида тўпни марказроққа узатди, бироқ бу вазиятда каталонияликлар ҳимоячиси яхши ҳаракат қилди.

58. Педри ўзи жарима майдончаси томон кириб бориб ерлатиб зарба берди, тўпни эса Онана ушлаб олди.

56. Хакан Чалханоглунинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини тер Штеген аранг қайтариб қолди.

Ҳаволатиб узатиб берилган тўпни Николо Барелла эгаллаб олди ва дарвозага зарба бериб, гол урди!

50. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Интер" ҳисобни тенглаштирди!

49. Пике товони билан "Интер" дарвозаси томон зарба берди, тўп эса тўғри Онананинг қўлига бориб тушди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

45+4. Биринчи бўлим якунланди!

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

43. "Интер" гол ўтказиб юборгач тезлик билан ҳужумга ўтишни бошлади. 

Рафинья ўнг қанотдан олдинга ўтиб тўпни Робертога узатди, у эса марказдаги Дембелега, француз эса дарвозага зарба бериб, гол урди!

40. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Барса" ҳисобни очди!

36. ЗАРБА! Чап қанотдан узатилган тўпни Рафинья дарвозага йўллади, бироқ тўп бирозгина ноаниқ кетди. 

30. Сержи Робертонинг дарвозага йўллаган кучли зарбасини Онана қайтарди!

28. Хавфли вазият! "Интер" катта тезликда қарши ҳужумга ўтди. Дюмфрис жарима майдончасига кириб бориб, дарвоза томон зарба берди ва тер Штеген бу вазият супер сейв қилиб жамоасини голдан асраб қолди!

26. Зарба бериш навбати мезбонларга: Дембеленинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Онана қайтариб юборди.

25. Генрих Мхитарян дарвоза томон ерлатиб тепган тўпини тер Стеген ушлаб олди.

17. Хавфли вазият! "Интер" анчагина узоқ масофадан жарима зарбасини амалга оширди. Жеко ўзига келган тўпни кучли зарба билан дарвоззага йўллади, тўп эса дарвоза тўсинига сўнг чизиғига тегиб майдонга қайтди.

11. Рафиньянинг узоқ масофадан дарвоза томон йўллаган тўпи рекошет сабаб майдонни тарк этди. 

9. Хавфли вазият! Бурчакдан узатилган тўпга Левандовски боши билан зарба берди, дарвозага кираётган тўпни Мхитарян қайтариб қолди.

8. Лаутаро Мартинес олдинга ўтиб дарвоза томон зарба берди, бироқ ушбу вазиятда ҳужумчи воқеалар ривожидан илгарилаб кетган деб топилди.

4. Дастлабки зарба ҳам меҳмонлардан бўлди. Бурчакдан узатилган тўпни "Интер" футболчиси боши билан дарвозага йўллади, тўп эса ноаниқ кетди.

2. Учрашув миланликлар тўп назорати ҳамда каталонияликларнинг прессинги билан бошланди.

1. Ўйин бошланди!

Стадион узра ЕЧЛ мадҳия янгради. Ўйинга барча нарса шай!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

"Камп Ноу"да "Барселона" жамоасининг мадҳияси янграмоқда.

- Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика