UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29Гвардиола даври тугамоқда? Пеп мавсум якунида "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 01:00"Манчестер Сити" — "Ньюкасл"  11 00:31"Арбелоа — вақтинчалик мураббийдек". "Реал" кийиниш хонасидаги вазият маълум бўлди  0 00:05"Бойкот? Қанақа бойкот?" Роналду машғулотдан сурат жойлаб, ҳаммани тинчлантирди  13 23:19Элдор Шомуродов ростдан ҳам жароҳат олдими?  3 22:46Роналду исён кўтармоқда! Криш иккинчи ўйинни ҳам бойкот қилиши мумкин  24 22:32"Андижон" футболчиларининг соғлиғи борасида маълумот берилди  2 22:23Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ учун ВАР ҳаками номзодлари сафида семинарда қатнашишмоқда  2 21:47Назорат баҳси. "Хоразм" Сербия клубига мағлуб бўлди  0 21:14Тарихда ким зўр: Буффон, Касильяс ёки Нойер? Canal+ асрнинг энг яхши дарвозабонини аниқлади!  49 20:59"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?  52 20:35CАфарда: Анталиядан илк жонли репортаж. Мозговой, Забиҳилло ва Ўткир Юсупов  1 19:59Иккинчи назорат ўйинида ғалаба! "Локомотив" Руминия клубини мағлуб этди  0 19:30Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди  57 19:04Нима учун "Реал" қишда ҳеч кимни сотиб олмади? "Қироллик клуби"нинг режаси маълум  18

"Интер"ни сотиб олишга даъвогарлар пайдо бўлди Янгиликлар

"Интер"ни сотиб олишга даъвогарлар пайдо бўлди

"Нерадзурри" янги эгалар қўлига ўтиши мумкин.

Баҳрайнлик сармоядорлар ва "Лидс" эгаларидан бири Андреа Радриццани "Интер"ни харид қилиш ҳақида ўйлашмоқда. Бу ҳақда "Bloomberg" хабар бермоқда. Эҳтимолий битим суммаси 1 миллиард еврони ташкил қилади.

Радриццанидан таклиф бўлиш-бўлмаслиги у "Лидс"даги улушини НФЛнинг "Сан-Франциско" клубининг америкалик эгаларига сотишига боғлиқ. "49ers Enterprises" компанияси "Лидс"нинг 44% ва Радриццани эса 56% акциясига эгалик қилади. Бу эса, ўз навбатида, жорий мавсум якунида клубнинг Премьер-лигада қолишига боғлиқ.

"Интер" учун таклифни кўриб чиқаётган сармоядорлар орасида ўтган йили "Милан"ни сотиб олишга даъвогарлик қилган Баҳрайннинг "Investcorp" компанияси ҳам бор. Ушбу дастурнинг бир қисми сифатида Баҳрайндан бошқа инвесторлар ҳам қўшилишлари мумкин.

Аввалроқ "Интер" Инзагининг ўрнига бошқа мураббий топиб қўйгани хабар қилинган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика