"Интер" ёздаги бош трансфер мақсадини белгилаб олди

Alisher
30 май 2022, 15:40
"Интер" ёзда "Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукакуни харид қилмоқчи.

У тез орада А Серияга қайтиши мумкин.

Миланликлар бельгиялик ҳужумчининг агенти билан музокараларни бошлаб юборди. Ўйинчининг ўтишига шахсан бош мураббий Симоне Инзаги қизиқиш билдирмоқда.

Лукаку 2021 йилнинг августидан бери "Челси"да ўйнайди. У Лондон клубига "Интер"дан 113 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›