

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, расмий хабар бугун эълон қилинади. Истеъфодан кейин клуб мутахассисга 7 млн евро тўлаб беради. Конте билан шартнома 2022 йил ёзига қадар давом этиши керак эди.
Айни дамда Симоне Инзаги ҳамда Массимилиано Аллегри "Интер" бош мураббийлиги учун асосий номзод бўлиб турибди.



