"Интер" Арнаутович билан шартнома имзолади

Sherzod Nurmatov
17 авг 2023
"Нерадзурри" ҳужумни кучайтирмоқда.

"Интер" расмий сайти "Болонья" ҳужумчиси Марко Арнаутович ижарага олинганини эълон қилди.

Шартнома 1 мавсумга тузилган. Агар маълум шартлар бажарилса, "нерадзурри" сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

34 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 1 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: inter.it