

"Интер" вакиллари "Сити" раҳбарлари билан музокараларни якунлашмоқда. Данилонинг ўзи эса "Интер" билан 4 йиллик шартнома борасида келишиб олган. 27 ёшли футболчи янги жамоасида йилига 4 миллион евро маош олади.
"Сити" ушбу трансфердан 22 миллион евро ишлаб олиши кутилмоқда.



