"Интер" ва Перишич янги шартнома борасида келиша олмаяпти

Alisher
18 май 2022, 13:40
"Интер" ярим ҳимоячиси Иван Перишич билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.

Томонлар ҳали янги шартнома шартлари борасида келиша олишмаяпти.

33 ёшли хорват маошини 6 млн еврога қадар ошишини хоҳламоқда, аммо "Интер"ни футболчининг шартлари қониқтирмаяпти, клуб унга бундай маблағни тўлашга тайёр эмас.

Перишичнинг "Интер" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Tuttosport