

"Интер" 33 ёшли хавбек билан ҳамкорликни бекор қилмоқчи. Томонлар музокараларга киришишди.
Бельгия терма жамоаси собиқ футболчисининг хизматларига "Бешиктош" клуби қизиқиш билдирмоқда. Истанбулликлар Наингголанга 2 йиллик шартнома ва 2,5 млн евролик маош таклиф қилишга тайёрлар.
Футболчи ўтган мавсум "Кальяри" (ижара) сафида А Серияда 26та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



