“Интер” ва “Челси” футболчи алмаштириши мумкин

Aslanov Jasurbek
22 дек 2020, 08:59
Икки топ клуб футболчи алмаштиришни режалаштирмоқда.

“Интер” вингери Иван Перишич фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкин, деб ёзмоқда италиялик журналист Никола Скира. Манбага кўра, миланликлар устози “Челси” ҳимоячиси Маркос Алонсони жамоасида кўрмоқчи. Шу боисдан ҳам икки клуб футболчи алмаштириш вариантини кўриб чиқиши кутилмоқда.

31 ёшли Перишич жорий мавсум “Интер” сафида 18 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Twitter/@NicolaSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›