"Интер" Перишични Озилга алмаштиришни истамади

Aziz Tukhtamuradov
27 янв 2019
"Арсенал" Иван Перишичнинг трансфери борасида "Интер" билан келиша олмаяпти.

Лондонликлар 29 ёшли хорватиялик футболчини мавсум якунлангач сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчилар.

"Интер" эса ўз навбатида уни камида 35 миллион еврога сотмоқчи.

Бундан ташқари, "Интер"га Месут Озил ва Иван Перишични алмаштириш таклифи ҳам берилганди. Аммо, бундай вариант ҳам миланликларга маъқул келмади.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Calciomercato