

Миланнинг "Интер" клуби 28 ёшли сербияликни Иван Перишга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Италия чемпионлари Костични қишки трансфер ойнасида ўз сафларига қўшиб олишга ҳаракат қилишади.
Олдинроқ, ярим ҳимоячи "Рома" ва "Лацио" клубларидан қизиқиш бўлаётгани айтилган эди.
Филип 2020/21 йилги мавсум Бундеслига доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 14та ассист қайд этди.



