"Интер" ўз ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

Narzulla Saydullayev
23 дек 2021, 22:48
Футболчи яна беш йил "Интер"да қолади.

Миланнинг "Интер" клуби жамоа ҳимоячиси Федерико Димарко билан янги битим имзолади. Янги шартнома 2026 йилнинг ёзига қадар давом этади. Италиялик ҳимоячиси айнан шу клубнинг тарбияланувчиси ҳисобланади. Фақатгина, у бу мавсумдангина "Интер" таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмоқда.

Маълумот учун, Димарко бу мавсум Италия А Сериясида 18 та ўйинда майдонга тушиб иккита гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: inter.it