

"Наполи" ҳимоячиси Никола Максимович "Интер" қизиқишлари доирасида, дейди журналист Жанлука Ди Марцио. "Нерадзуррилар" футболчини текинга қўлга киритиши мумкин, чунки у ёзда эркин агентга айланади. ОАВ хабарига кўра, серб неаполликлар билан шартномани узайтирмайди.
"Интер" ҳимоячиси Андреа Раноккья "Интер"ни мавсум охирида тарк этиши мумкин. "Нерадзуррилар" айнан унинг ўрнига Максимовчини олиб келишмоқчи.



