“Интер” молиявий қийинчиликлар туфайли Лукаку ва яна 3 футболчини сотиши мумкин

Eldor Akmurzayev
13 май 2021, 19:30
“Нерадзуррилар” жамоа етакчиларини трансферга қўйишни режалаштирмоқда.

Corriere dello Sport манбасига кўра, “Интер”ни Ромелу Лукаку тарк этиши мумкин. Шунингдек, раҳбарият Лаутаро Мартинес, Ашраф Ҳакими ёки Алессандро Бастонига бўладиган таклифларни ҳам кўриб чиқишга тайёр.

Лукакуга “Челси” ва “Ман Сити” қизиқмоқда. Миланликлар 28 ёшли футболчини 120 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Аввалроқ, “Интер” президенти Стивен Чжан молиявий аҳволига ёрдамлашиш учун жамоа футболчиларидан 2 ойлик маошларидан воз кечишни илтимос қилгани ҳақида хабар тарқалганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›