UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  2 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  3 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  1 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  8 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  26 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

"Интер Майами" Мессини сотиб олишига ишончи комил. Лео МЛС тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланди Янгиликлар

"Интер Майами" Мессини сотиб олишига ишончи комил. Лео МЛС тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланди

Лионель Месси фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, 35 ёшли аргентиналик футболчи Майамининг "Интер" клубига ўтишга яқин турибди. МЛС клуби Қатардаги жаҳон чемпионатидан сўнг Месси билан шартнома имзолашига ишонч билдирмоқда.

Шунингдек, клуб Месси билан шерик бўла оладиган футболчилар билан таркибни кучайтирмоқчи. Номзодлар орасида Леонинг "Барса"даги собиқ жамоадошлари Сеск Фабрегас ва Луис Суарес ҳам бор.

Месси МЛС тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Дэвид Бекхэм Майами клубининг эгаларидан бири ҳисобланади. Таъкидланишича, унинг таъсири келишувда муҳим рол ўйнайди.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Мессига "Интер"нинг жойлашуви қулай, чунки унинг Майамида шахсий қароргоҳи бор ва ҳужумчи таътилларни тез-тез шу ерда ўтказади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика