"Интер Майами" Лига кубогининг ярим финалига йўл олди

Khoja
21 авг 2025
Лига кубогининг чорак финалида "Интер Майами" "Тигрес" жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Учрашув 2:1 ҳисобида майамиликларнинг ғалабаси билан якунланди. Мезбонлар сафида Луис Суарес икки марта пеналтидан унумли фойдаланиб, дубл қайд этди.

"Интер Майами" сардори Лионель Месси жароҳат сабабли бугунги учрашувни ўтказиб юборди.

Энди "Интер Майами" финал йўлланмаси учун "Толука"  "Орландо Сити" учрашуви ғолибига қарши баҳс олиб боради.



KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia