UZ

Сўнгги янгиликлар

06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  0 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  25 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  8 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  2 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  12 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  5 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2

"Интер Майами" ҳужумчиси Месси ҳақида: "У ўзини бошқалардан устун қўймайди" Янгиликлар

"Интер Майами" ҳужумчиси Месси ҳақида: "У ўзини бошқалардан устун қўймайди"

"Интер Майами" ҳужумчиси Леонардо Кампана жамоадоши Лионель Месси ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"У қанчалик буюк бўлмасин, биз учун қайғуради, биринчи ўзи хабарлар юборади, омад тилайди ва бу бизни руҳлантиради. У кийиниш хонасида аслида қандай одамлигини кўрсатади – мулоқот чоғида ўзини яхши тутади, кичикларни ва катталарни ҳурмат қилади. Жуда кўп нарсага қодир бўлганига қарамай, ўзини бошқалардан устун қўймайди", – деди Кампана.

Кампананинг таъкидлашича, Месси жамоани хотиржам қилади, майдонда кўрсатма беради ва ўйин олдидан футболчилар билан суҳбат қуради.

Месси "Интер Майами"нинг сўнгги икки ўйинида қатнашмади. Жамоа усиз "Канзас Сити"ни мағлуб этди (3:2), "Атланта"га имкониятни бой берди (2:5). Месси Аргентина терма жамоасида бўлгани учун биринчи ўйинда иштирок этмади, иккинчи ўйинни эса мушак жароҳати туфайли ўтказиб юборди.

36 ёшли аргентиналик футболчи ҳозирда "Интер Майами" сафида 11 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Жамоа билан Лига Кубогини қўлга киритди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика