"Интер" - "Лудогорец" учрашуви мухлисларсиз ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
23 фев 2020, 14:17
Европа лигаси доирасида "Интер" - "Лудогорец" учрашуви коронавирус хавфи туфайли мухлисларсиз ўтиши мумкин.

Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" хабар бермоқда. Олдинроқ Италияда шу боисдан бир неча ўйинлар бекор қилингани борасида маълумот бергандик. Айни дамда Италияда коронавирус хавфи эълон қилинган.

"Интер" дастлабки учрашувда "Лудогорец"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport