"Интер" Конте билан музокара ўтказмоқда

Aslanov Jasurbek
28 янв 2019
"Ювентус", "Челси" ва Италия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Антонио Конте жорий мавсум якунланганидан сўнг мураббийлик ишига қайтиши мумкин.

Маълумотларга кўра, мутахассиснинг янги жамоаси "Интер" бўлиши мумкин. Агар Милан клуби Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритмаса ва чемпионлик учун "Ювентус" билан кураша олмаса нераззурилар раҳбарияти ёзда Лучано Спаллеттини истеъфога чиқариши мумкин.

"Интер" бош директори Жузеппе Маротта Конте билан жуда яхши таниш, чунки улар "Ювентус"да бирга ишлашган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia