“Интер” Коларов учун “Рома”га қанча маблағ тўлаши маълум бўлди

3 сен 2020, 09:32
Рим ва Милан клуби сербиялик футболчи трансферини келишиб олди.

“Рома” ҳимоячиси Александр Коларов фаолиятини “Интер”да давом эттиради. Миланликлар 34 ёшли футболчи трансфери учун “Рома”га 1 млн евро тўлайди. Бундан ташқари “бўрилар” футболчининг натижаларига қараб яна 500 минг еврога эга бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Коларов учун 2 млн евро тўланиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Футболчи Сербия терма жамоасидан қайтиши билан Милан клуби учун тиббий кўрикдан ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia