

22 ёшли футболчининг хизматларига бир нечта топ-клублар қизиқмоқда. Гап ПСЖ, "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" ҳақида кетмоқда.
Миланликлар ўйинчини ўз таркибларида сақлаб қолишмоқчи, аммо Ашраф учун 70 миллион евро тўланса, улар футболчини сотишлари мумкин.
Ҳимоячи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 37та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 8та ассист қайд этди. Унинг шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган.



